loader
Foto

Америкаликлар Исломни нега ёмон кўрадилар?

Бунинг сабабини аниқлаш мураккаб масала бўлиб қолмоқда. Америка-араб институти томонидан Zogby International агентлиги билан ҳамкорликда 1990 йилдан бери америкаликлар орасида уларнинг турли диний ва этник гуруҳларга нисбатан муносабатлари мавзуси бўйича ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг арабларга ва 2001 йил 11 сентябрдан сўнг умуман олганда, мусулмонларга нисбатан салбий муносабати ғайритабиий равишда кучайиб кетган.

2010 йилга келиб бу рақамлар бир оз ўзгарди ва америкаликларнинг мусулмонларга бўлган салбий муносабати 55 фоиздан 45 фоизгача пасайди. Шу билан бирга, исломий озчиликка нисбатан ижобий муносабатда бўлган фуқаролар улуши 2014 йилда 27 фоизни ташкил этди, ҳолбуки бу кўрсаткич 2012 йилда 41 фоизни ташкил этганди.

Нафратнинг илдизи қаерда?

Жамоатчилик фикрининг бу тарзда тез ўзгаришини, айниқса сўнгги вақтларда, бир пайтнинг ўзида бир неча регионларда ўзларини мусулмон дея атаб келган радикалларнинг фаоллашуви билан изоҳлаш мумкин. Буларнинг ҳаммаси шубҳасиз, ўткан йилги Бостон марафонидаги портлашлардан бошланди. Ҳозиргача террорчилик актини чечен миллатига мансуб ака-ука Царнаевлар амалга оширган, деб ҳисобланилмоқда. Шундан сўнг “Боко ҳарам” гуруҳ жанггарилари Нигериянинг Чобок шаҳридаги давлат ўрта мактабида таҳсил олувчи 276 нафар насроний ўқувчи қизларини ўғирлаб кетдилар. Энди эса, матбуот Яқин Шарқда  ИШИДнинг вахшийликлари ҳақида хабар бермоқда.

Америка-Араб институтининг президенти Жеймс Зогби таъкидлашича, бугунги куннинг энг улкан муаммоси – жамият мусулмонлар билан Ислом ниқоби остида жиноий ишларини яширишга уринаётган кимсаларнинг фарқига бора олмаётганида.

“Инсон нафрати андозага каби, якка шахсларга қаратилмай, фақат гуруҳга нисбатан қўлланади. Шунинг учун ҳам Исломга алоқадорлар душманга айланмоқда”, - дея таъкидлайди Зогби, 2012 йилда чоп этган “Араб садолари: улар бизга нима дейишмоқда ва уларнинг гаплари нима учун муҳим”, дея аталувчи китобида.

Бузуқликнинг боши – ОАВ?

Америкалик комик актер, келиб чиқиши фаластин ва италиялик бўлган Дин Обидейлга кўра, оммавий ахборот воситалари АҚШ фуқароларининг мусулмонларга нисбатан нафратини жон дили билан кучайтириш пайига тушган. Улар радикалларнинг кўз кўриб қулоқ эштимаган даҳшатли жиноятларни тасвирлаб тарқатиш билан машғул. Ҳар ҳолда, бу нашр рейтингини оширади, демак мўмай даромад келтиради.

“Бошни танадан жудо қилишни тасвирловчи кадрлар бир неча кундан бери қайта-қайта намойиш этилмоқда. Ислом етакчилари матбуот анжамани ўтказиб, ИШИД томонидан содир этилаётган қонли зўравонликларни қоралаётганида, ТВ экранларида уларнинг чиқишлари аттиги бир марта ва бир неча дақиқа давомида кўрсатилади.

Бундан қандай натижа кутиш мумкин? Куни кеча Оклахома штатининг Давлат мухтор вакили Facebook ижтимоий тармоғидаги ўзининг расмий саҳифасида насронийлар америкалик мусулмонлардан эҳтиёт бўлишлари керак, чунки улар насронийларни ўлдириш пайига тушганлар, деб ёзган.

Ўз-ўзидан, томошабинлар ТВ экранлари орқили мусулмонларни фақат қораловчи ракурсларда кўрсалар, боз устига, томошабинларнинг мусулмонлардан таниши ёки алоқаси йўқлиги туфайли уларга савол бериб, муқобил фикр олиш имконияти бўлмаса, унда аҳолининг аксарияти мусулмонларга нисбатан ўта ёмон муносабатини тушуниш мумкин”.

Ўз ихтиёри билан Ислом динини танлаб мусулмон бўлган ёзувчи Стивен Сулаймон Шварцнинг таъкидлашича, мусулмонларга нисбатан салбий муносабат нафақат журналистлар, балки сиёсатчилар учун ҳам суперғоя бўлиб қолган. Айни пайтда Шварц мўътадиллик ғояларини тарғиб қилувчи Ислом плюрализми марказида ишлаяпти.

“Нафақат ОАВ, балки илмий ҳамжамият ҳам Исломга диннинг радикал оқимларга нисбатан муносабатларига раддия беришга шошмаяпти”, - дейди у.

Жанубий либерализм

Шу билан бирга, нафақат тадқиқотлар натижалари, балки америкалик мусулмонларнинг ўзлари ҳам мамлакатнинг жанубий штатларида исломофобияга мойиллик шимолий ва қисман жануби-шарқий штатдагилар каби кучли эмас. Кўринишидан, бунинг сабаби – жанубий штатларда консерватив Республикачилар партиясини қўллайдиганлар анча кам. Мисол учун, агар Шимолий Каролинада ёки Флоридада, шариатга қарши турли-туман қонунларни қабул қилиш авжига чиққан бўлса, Техас, Аризона, Луизианада фуқароларнинг мусулмонларга нисбатан кайфияти яхшироқ.

Бир неча йил аввал АҚШга келиб Техас штатида истиқомат қилувчи мисрлик Ислам Алсотуҳий ҳам бу фикрларни тасдиқлаяпти:

“Ҳозирги фурсатда Ҳюстонда бир нечта масжид ва Ислом маданий маркази фаолият юритмоқда. Бу ерда бизни қаттиқ таъқиб остига олишган ёки биза ола қараш қилаётганлар бор дея олмайман.

Синглм медицина коллежини тамомлади, ҳозир шаҳар клиникаларидан бирида амалиёт машғулотларини ўтамоқда. Шу чоққача ҳеч қанақа муаммо бўлгани йўқ.

Эҳтимол, бу ердаги об-ҳаво иссиқ ва одамлар анча либерал кўзқарашларга эга (кулади)”.

“Ўзинга ўзгалар назари билан боқ ўртоқ”

“Америкалик консерваторлар” (The American Consevative) нашри қайд этганидек, нафрат сабабларини ҳамда унинг фуқаролар орасида тарқалиш йўлларини тушуниб олинса, АҚШда кишини ҳайратга солувчи ксенофобия миқёсини унчалик буюк ҳисобламаса ҳам бўлаверади.

Яна бир эътиборга сазавор ери бор. Жамиятнинг бутун диққат-эътибори “исломий таҳдид”га қаратилган, унинг назари Яқин Шарқ ва Африкага қадалган. Ҳолбуки, Америка Қўшма Штатларининг ўзида миллатчилик ҳамда ультра ўнгчилик радикализми гуркираб яшнамоқда. Қизиғи шундаки, бу каби кўзқарашларга эга бўлган партиялар ва бирлашмалари америка фуқароларининг олқишига сазавор бўлмоқда. Бу ҳолат эса АҚШ каби кўп миллатли мамлакат учун мутлақо номақбулдир.

Айни пайтда америкаликлар ўзларинин ташқи ҳужумлардан ҳимоя қила оладиларми деган савол долзарб эмас. Асосий савол: америкаликлар ўз давлатининг ғоясини ўзларидан ҳимоя қила оладиларми йўқми?

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади