«Анадолу» агентлиги Туркия Савдо вазирлиги ва Статистика институтига таяниб шундай маълумотларни тақдим этади.
Ўтган йил якунларига кўра, Туркиянинг юқори технологияли ва бошқа маҳсулотлар экспорти 212 миллиард 809 миллион долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 33 фоизга кўпдир.
Ушбу тоифадаги экспорт ҳажми бўйича қарийб 6,5 миллиард доллар юқори технологияли маҳсулотларга, 71 миллиард доллар эса ўрта ва юқори технологиялар соҳасига тўғри келди.
Ўтган йилнинг январь-июль ойларида Туркиядан юқори технологияли ишлаб чиқариш маҳсулотлари экспорти салкам 114 миллиард 542 миллион долларни ташкил этди.
Ушбу даврда юқори технологияли маҳсулотлар экспорти 3,8 миллиард доллар, ўрта юқори технологияли маҳсулотлар – 45,8 миллиард доллар, ўрта паст технологияли маҳсулотлар – 43,9 миллиард доллар ва паст технологияли маҳсулотлар экспорти 43,7 миллиард долларни ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юқори технологияли маҳсулотлар экспорти 11,5 фоизга, ўрта технологияли маҳсулотлар экспорти эса 14,1 фоизга ошди.
Январь-июль ойларида техник интенсивлик бўйича ишлаб чиқариш саноати маҳсулотлари импорти шу даврга нисбатан 25,6 фоизга ошиб, 144 миллиард 129 миллион долларга етди.
2021 йилнинг шу даврида ушбу маҳсулотлар импорти 114,7 миллиард долларни ташкил этди.
Юқоридаги 7 ой давомида "юқори технологияли маҳсулотлар" импортининг камайгани диққатга сазовордир.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Туркия 14,6 миллиард долларлик юқори технологияли маҳсулотларни импорт қилди.
Жорий йилнинг белгиланган даврида ушбу тоифадаги импорт 13,7 миллиард долларни ташкил этди.