loader
Foto

Бурятлар норози: Иркутскдаги ошхонада рус тилидан бошқа тилларда гаплашиш тақиқланган

Бурят гуруҳларидан бирида ижтимоий тармоқда Иркутскдаги ошхонанинг эшигида фақат рус тилида гапиришни талаб қилган эълон бўлган сурат чоп этилди. Бурят тилида, шунингдек, бошқа миллий озчиликларнинг тилларида мулоқот қилиш тақиқланади.

Бу хабар ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. Украинада юзлаб бурятлар, туваликлар, доғистонликлар, чеченлар ўзлари учун бегона ва маъносиз урушда ҳалок бўлаётганига қарамай, Россияда улар ҳалигача одам ҳисобланмайди, деб ёзади "Сеятель ветра" телеграм-канали.

«Мана Иркутскдаги ошхоналардан бирида эълон осилган. Маҳаллий халқлар вакилларига ўз она тилида, ҳатто бир-бирлари билан ҳам мулоқот қилиш тақиқланган. Шу билан бирга, улар кимгадир у ерда рус тилида гаплашиш тақиқланганини баҳона қилиб Украинага минглаб километр узоқликда ўлимга жўнатиляпти» - дейилади хабарда.

Украиналик журналист ва блогер Денис Казанский ўзининг телеграм-каналида миллий озчиликларнинг камситилиши ва манфаатларининг поймол этилиши туфайли Россияда тушунарсиз вазият юзага келганини қайд этади.

"Мен учун мутлақо тушунарсиз ҳолат. Россияда шундай доимий хўрлашларга учраган, амалда расман иккинчи даражали фуқаролар ҳисобланган одамлар ўз ҳуқуқлари учун курашиш ўрнига, рус миллатчиларининг ғоялари учун узоқ, мутлақо бегона Украинага итоат билан жанг қилишга боришади.

Кўпчилик пул учун кетаётгани аниқ. Аммо улар охир-оқибатда ҳеч бўлмаганда ғурурли бўлишлари керак ... "- дейди Казанский.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР