Хусусан, энди муҳожирлар ижтимоий-маиший ва айрим касбий масалаларда эркин гаплаша олишлари лозим. Жумладан, бу ишга қабул қилиш, касалхонада маслаҳатлар ва полицияга мурожаат қилишга тааллуқли. Шунингдек, уларга зарур ҳужжатлар ва аризалар тўлдиришни билиш мажбурияти юкланади.
Россия тарихи бўйича имтиҳон топширишда чет эллик номзодлардан асосий тарихий воқеалар, энг йирик шаҳарлар ва асосий давлат байрамлари бўйича билимлар текширилади. Бундан ташқари, улар мамлакат ҳудудида бўлиб туришда асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари билан танишиб чиқишлари лозим.
Бу талаблар, айрим истиснолар билан, Россия ҳудудида вақтинчалик яшаш истагида бўлганларга ҳам тегишли.
Аввалроқ ИИВ МДҲ мамлакатларидан келган ноқонуний муҳожирларни 2021 йил 15 июнгача Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишни талаб қилган эди.