loader
Foto

Қўшма Штатлар Россия Украинанинг янги ҳудудларини аннексия қилган тақдирда тез ва қаттиқ жавоб беришга ваъда берди

АҚШ президенти маъмурияти Россияни Украинанинг янги ҳудудлари аннексия қилиниши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Оқ уйнинг юқори мартабали мулозими жума куни оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда Вашингтон Донбассда, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида бўлиши мумкин бўлган сохта референдум натижаларини тан олмаслигини ва бу ҳудудларнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилишини тан олмаслигини айтди.

Суҳбатдош Москванинг Украинанинг янги ҳудудларини аннексия қилишига тез ва қаттиқ жавоб беришга ваъда берди. Гап қўшимча санкциялар ҳақида кетмоқда, бироқ расмий қайсилари ҳақида эканлигига аниқлик киритмаган.

АҚШ маъмурияти вакили аннексия БМТ низомига зид бўлишини таъкидлади. Шу билан бирга, АҚШ разведкаси россияликларнинг босиб олинган ҳудудларда "референдумлар" ўтказишга тайёрланаётгини қайд этишда давом этмоқда. Вашингтон Россия томони ушбу ҳудудлар аҳолиси гўёки Россия Федерациясининг бир қисми бўлишни хоҳлаётганини ёлғон даъво қилиб, ушбу "овозлар" натижаларини манипуляция қилиш ниятида деб кутмоқда.

Аввалроқ АҚШ урушни ўрганиш институти Россиянинг босиб олинган ҳудудларда "референдумлар" ўтказишга тайёргарликни тезлаштириш режалари ҳақида гапирган эди.

Украина разведкаси, шунингдек, Москванинг "Қрим сценарийси" бўйича Украинада босиб олинган барча ҳудудларни аннексия қилиш нияти ҳақида ҳам хабар берди.

Айни пайтда Украина президенти Зеленский босиб олинган ҳудудларда "референдумлар" ўтказилиши Кремлнинг Киев ва бутун цивилизациялашган дунё билан ҳар қандай мулоқот ўтказиш имкониятини йўқотиши ҳақида огоҳлантирди.