"Туркия ва халқаро ҳамжамият халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши бўлган бу ҳаракатни тан олмайди.
Қримдаги воқеаларни, хусусан, яриморолнинг асосий аҳолисидан бўлган Қрим татар туркларининг аҳволини яқиндан кузатишда давом этамиз.
Шу муносабат билан биз Туркиянинг стратегик ҳамкори бўлган Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор тасдиқлаймиз", - дейилади Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Украина президенти Зеленский туркиялик ҳамкасби Эрдўған билан телефон орқали музокаралар ўтказди. Суҳбатдошлар Россиянинг Украинага босқини фонида тинч мулоқотни кучайтириш йўлларини муҳокама қилдилар
Манба: УНН