loader
Foto

Ғарб элитаси "либерал исломни" илгари сурмоқда

Нуфузли Ислом даъватчиси Тариқ Рамазон тўқима айбловлар ва асоссиз далиллар билан  оиласидан ажралган ҳолда турмада ўтирган бир пайтда Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг саройида “аёл имом” Ширин Ханқанни қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Макрон Францияда Исломни ислоҳ қилиш истаги ҳақида билдириб келган.

Унинг ушбу учрашувидан мазкур ислоҳотни қанақа йўналишда амалга оширмоқчи бўлаётгани ҳақида хулоса қилиш мумкин. Бироқ “аёл имом” Ханқан ҳатто франциялик ҳам эмас. “Ислом ислоҳотчилари” билан учрашувга уни Даниядан таклиф қилдилар. Бу учрашув “ислом ислоҳоти” ғояси халқаро лойиҳа эканлигига аниқ ишора бўлиб қолмоқда.

Тағин бунга “анъанавий мафкуравий” Россия қарши турибди деган хаёлга бормаслик керак. Яқинда Кремлнинг пропагандистик Russia Today телекомпанияси Ханқан билан катта интервьюни эфирга узатди. Инглизийзабон томошабинлар бу телеканал Ғарбда исломофобик кайфиятларни қўллаб туришини яхши билганларидан бундай рекламадан лол қолдилар.

Бу интервьюнинг нимаси эътиборли? “Либерал Ислом” учун хос навбатдаги феминистик ва бошқа прогрессистлик куфр сўзлардан ташқари Ханқан очиқдан-очиқ ўзи ва Даниядаги тарафдорлари “погрессив яҳудийлардан руҳланганини” тан олмоқда. Эслатиб ўтамиз, прогрессив ёки реформистик яҳудийлар ўз динларидаги тақиқларни тан олмайдилар ва бир вақтнинг ўзида ўзларини яҳудийликка мансубмиз, дея таъкидлайдилар. Улар дин замонга қараб ўзгариши керак, деган ғояни илгари сурадилар. Прогрессив яҳудийлар бошқа миллат вакиллари билан никоҳ тузилишини маъқуллайдилар, истаган одамни (дин асосларини ўрганмай туриб) яҳудийликка қабул қиладилар, гомосексуализм ва феминизмга нисбатан хайрихоҳ муносабатда бўладилар.

Ортодоксал яҳудийларнинг раввинлари уларни тан олмайди.  

Макрон билан учрашувда “урғочи имом” ўзига ўхшаган прогрессив яҳудийлик вакили бўлмиш  “урғочи раввин”Делфина Хорваллер билан бирга бўлди.  Қизиғи шундаки, “реформистик яҳудийлик” нафақат ортодоксал раввинлар томонидан, балки Исроил давлати томонидан ҳам тан олинмайди.

Бироқ Ғарб тарихида атеизмга таран сифатида хизмат қилиб келган ва айни фурсатда ўзининг айнан шу моҳиятини йўқотмаган (Франциянинг давлатга қарашли мактабларида ва барча муассасаларида барча диний атрибутларни тақиб юриш тақиқланган) давлатнинг раҳбарига бу ҳол икки дин ишларига беҳаёларча аралашувига халақит бермаяпти ва у қавмлари томонидан рад этилган вакилларини афзал кўраётганини намойиш этмоқда. 

Бироқ Ғарб яҳудийларидан бир неча ўн йиллардан сўнг бу каби таҳдидларга тўқнаш келган ғарб мусулмонлари сўнгги пайтда Ислом асосларининг бузилишага қаршилик кўрсатиш учун сафарбар бўлишмоқда. Мисол учун, “муслима аёллар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни севмаса ҳам бўлади” деган бемаъни гапларни кўтариб чиқаётган “ислом феминистлари”га қарши афро-америкалик даъватчи Зайд Шакир кўтарилди. Англиялик ислом олими Абдулҳаким Мурад “прогрессив ислом” дея аталувчи лойиҳани кескин танқид остига олди. Келиб чиқиши суриялик бўлган Шади ал-Масри “прогрессив исломга” қаршилик кўрсатишни “авлодларимиз жанги” деб атади ҳамда бу ҳолатга диний таъриф беришга чақирди.

Шу муносабат билан яна бир бор таъкидлаш жоизки, “прогрессив ислом” деганда тан олинган исломий мазҳаблар ва фикрларни эркинроқ ёки юмшоқроқ талқин этиш тушунилмайди.

Гап уларни ҳам, барча мусулмонлар томонида қабул қилинган позицияларни ҳам инкор этаётганлар, хусусан, гомосексуализмнинг, муслима аёлларнинг ғайридинга турмушга чиқиши, аёлларнинг эркакларга имомлик қилиш имконияти, балоғатга етган аёлларнинг ҳижобга кирмаслиги жоизлиги ҳақида билдириб, охир-оқибат Ислом билан бошқа динлар ўртасидаги фарқни йўқ қилиш ва шу йўл билан Исломни “маданий ўхшашлишликка” айлантиришни мақсад қилиб олганлари ҳақида.

Гарчи буларнинг бари постсовет майдонидаги ва хусусан, ўлкамиз мусулмонлари учун долзарб эмасдек кўринсада, ўзимизни алдашга ўрин йўқ. Биринчидан, Ғарб шамоли одатда кечикиб бўлса ҳам Росссияга ва ундан сўнг бошқа постсовет республикаларига етиб келади. Иккинчидан, Рустам Батров, Арслан Садриев, Тауфик Ибрагим каби “ислом ислоҳотчилари” ҳамда турли “қуръонийлар” бу соҳада ўзларини фаол намоён этишмоқда ва уларнинг ғоялари минглаб “этник” мусулмонлар ва ҳатто янги динга кирганларнинг қалбидан ўрин олмоқда.

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади