loader
Foto

Миср ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши курашиш усулини ўйлаб топдилар

Агентлик маълумотларига кўра, Қоҳира «ёлғон миш-мишлар» ва «фейк хабарлар»га қарши курашиш бўйича кампанияни ишга туширган. Шу билан бир вақта ҳукумат терроризмга қарши кураш ва мамлакатни ҳимоя қилиш «ҳуқуқи»ни жорий қилиш ҳисобига инсон ҳуқуқлари тушунчасини кенгайтириш истагида.

Кузатувчиларнинг фикрига кўра, янги структура яратиш билан ҳукумат мамлакатдаги реал инсон ҳуқуқлари бузилишини яширишни кўзламоқда.

Шуниси диққатга сазоворки, ташкилот раҳбарияти таркибига ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар эмас, балки ТИВ вакиллари, ҳарбийлар, ИИВ ва разведка хизмати вакиллари кирган, ваҳоланки, айнан шу органлар ходимлари одам ўғирлаш ва қийноқларда айбланмоқда.