АҚШнинг Душанбедаги элчиси Жон Поммершем дейдики, бу машғулотлар Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари зобитлари иштирокида кечган энг йирик тренингдир.
"Бу машқлар Марказий Осиё хавфсизлиги учун хизмат қилади, жумлададн глобал таҳдидларга қарши чора кўриш, ахборот алмашинуви ва бирдамликни кучайтиришга ҳисса қўшади", - дейди Поммершем.
Йиллик дастурдан мақсад, дея тушунтиради АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси, барқарорликни таъмнлаш учун зарур кўникмаларни чархлаш, контртерроризм, минтақавий ҳамкорлик ва икки минтақа қуролли кучларини бир-биирга яқинлаштиришдир.
Тожикистон ва АҚШ ҳарбийлари Фахробод мажмуасида алоҳида машқ ҳам ўтказмоқда.