loader
Foto

ОАВ: Соғлиги ёмонлашгани сабабли Путин бункердан чиқмаяпти

Кремлда гўёки диктатор Путиннинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли тез орада шахсан учрашувлар ўтказа олмаслиги ва тадбирларда қатнаша олмаслигига тайёргарлик кўрилмоқда. Россия Федерациясида коронавирус билан касалланишнинг кўпайиши диктатор атрофидагиларга унинг йўқлигини далиллашда "ёрдам бериши" мумкин.

Бу ҳақида бугун Россиянинг Генерал СВР» телешрам-канали ёзмоқда. Айтилишича, унга Россия Федерацияси Ташқи разведка хизматининг собиқ генерали раҳбарлик қилади, у жамоатчиликка очиқ бўлмаган маълумотларга эга. Шунингдек, ушбу канал сиёсатшунос Валерий Соловьёв билан боғлиқ деб ҳисобланади.

Таъкидланганидек, энди Путин гўёки антиковид чекловларига ишора қилиб, узил-кесил масофавий ишлашга ўтиши мумкин.

"Президент билан Deepfake технологиясидан фойдаланган ҳолда видеоалоқа орқали ўтказиладиган учрашувлар унинг шахсан иштирокини талаб қилмайди. Шу тариқа, президентнинг Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари билан сўнгги учта "учрашуви" Путиннинг шахсий иштирокисиз Deepfake технологиясидан фойдаланган ҳолда видеоформатда ўтказилди ва бу биринчи ҳолатлар эмас. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, ушбу технологиялар шу қадар илғор ва юқори сифатлики, ҳатто инсон эмас, балки профессионал дастурлар ҳам "сохталик" ни аниқлай олмайди. Сўнгги пайтларда ҳатто жамоат чиқишларида ҳам тажриба ўтказишда президентнинг дублкрлари тез-тез фойдаланилмоқда", — деб ёзади телеграм-канали.

Муаллиф таъкидлаганидек, коронавирус билан боғлиқ оғир вазият Путинга «бункер»га кириб олиб, мамлакатни ўша ердан бошқаришга имкон беради.

"Президентнинг атрофидаги кўпчиликни қизиқтирмоқда: Путин ўлган тақдирда улар қачонгача унинг фаолиятига тақлид қилишлари мумкин?"Жавоб аниқ эмас, лекин агар status quo сақланиб қолса ва танланганлар орасида бу статусни сақлаб қолиш бўйича консенсус мавжуд бўлса, унда анча вақтгача", - дейилади ҳисоботда.