loader
Foto

Германия Украинага 2000 та ракета беради

"Бу федерал ҳукуматга ёрдам деб аталадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган Бундесвер ва Германия саноатининг захираларидан етказиб беришни ўз ичига  олади", дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Германия ҳукумати Киевга топширилган «Гепард» ўзиюрар зенит қуроллари (ЗСУ) сонини 12 тадан 15 тага, М113 зирҳли транспорт воситаларини 33 тадан 44 тагача оширишга ваъда берди. Украина, шунингдек, Германиядан 60,2 мингта та 40 мм калибрли ўқ-дорилар, 12 та зирҳли қутқарув машинаси ва 255 та юқори аниқликдаги Vulcano артиллерия снарядларини олади.

2022 йилнинг 1 январидан 8 августигача Германия ҳукумати Украинага умумий қиймати 686,4 миллион еврога қурол экспорт қилишни маъқуллади, дейилади хабарда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР