Бу ҳақида "РБК-Украина" Polskie Radio га таяниб хабар берди.
"Фақат сўнгги уч ой ичида биз 20 та совет ёдгорликларини олиб ташладик, аммо бизнинг рўйхатимизда уларнинг сони 60 та", - деди Навроцкий.
У сўнгги пайтларда совет ёдгорликларини демонтаж қилиш жуда тез давом этаётганига эътибор қаратди. Навроцкий Польшада декоммунизация жараёнини шахсан якунламоқчи.
"Бу жуда тез суръат, лекин бу муаммо аллақачон ҳал қилиниши керак эди", деб таъкидлади Миллий хотира институти раҳбари.
Шунингдек, у 1980-йиллардаги сабаблари аниқлаштирилмаган ўлим ҳолатлари бўйича иш юритишни тиклаш ва коммунистик даврдаги прокурор ва судьялардан дахлсизликни олиб ташлаш билан шуғулланаётганини айтди.