loader
Foto

Туркия АҚШнинг Россияга қарши санкцияларига риоя қилишга ваъда берди

Бу ҳақида Reuters АҚШ молия вазирлиги матбуот хизматига таяниб ёзади. Америка томонининг санкциялар бўйича куратори, молия вазири ўринбосари Уолли Адеймо Туркия молия вазири ўринбосари Юнус Элитас билан телефон орқали мулоқот қилди. Адеймо, Россия компаниялари ва шахслари Туркиядан Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун фойдаланмоқда.

"Туркиянинг позицияси ўзгармади", деб ишонтирди Элитас. Унга кўра, Анқара Москва билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларга қарамай, Россияга қарши санкциялар бузилишига йўл қўймайди. Томонлар санкцияларни қўллаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олдилар, деди АҚШ молия вазирлиги.

Санкциялар фонида Туркия Россия билан савдо ҳажмини оширди. Майдан июлгача мамлакат экспорти 46 фоизга ўсиб, 2,04 миллиард долларни ташкил этди. Июль ойида эса савдо ҳажми 75% га кўтарилиб, рекорд даражага етди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Путинга мамлакатнинг бешта йирик банки «Мир» банк карталарини қабул қилишни бошлашини ва ўзаро савдо йилига 100 миллиард долларгача кўпайишини ваъда қилди.

Financial Times нашрининг ёзишича, Ғарб расмийлари Путин ва Эрдўғон ўртасидаги яқинлашувдан хавотирда ва Туркияга қарши санксиялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда. Июнь ойида АҚШ расмийлари Анқарага бориб, Россияга қарши санкцияларни бузгани учун Туркияни "иккинчи даражали санкциялар" кутаётгани ҳақида огоҳлантиришди. Хусусан, Ғарб компаниялари Туркияни тарк этади, Ғарб банклари эса турк контрагентлари билан операцияларни молиялаштиришдан бош тортади. Бу 451 миллиард доллар қарзи бор Туркия иқтисодиётини синдириши мумкин.