Россиялик тарғиботчи Дарья Дугинанинг ўлими молиявий келишмовчиликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. У Кремлни ғазаблантирган бўлиши мумкин эди. Ушбу тахмин Россия Федерациясидан қочган журналист, мухолифатчи Саша Сотник томонидан “ичкаридан олинган маълумот”га асосланиб, Twitter орқали эълон қилинди.
"Дугина Кремлнинг Франциядаги – Ле Пен сайлов кампаниясини молиялаштириш учун ажратган пулларини ўғирлашда иштирок этган. Пул Маринга умуман етиб бормаган. Худди шу нарса Европанинг анти-глобалистлари билан содир бўлди. Каламуш қиз. Аммо қизни ҳам, отасини йўқ қилмоқчи бўлишганди", деди Сотник.
Шуни таъкидлаш керакки, марҳуманинг отаси - таниқли рус ўта ўнг миллатчиси, "рус дунёси" ва "раш ** м" мафкурачиси Александр Дугиндир. У қизи билан биргаликда Россия оммавий ахборот воситаларида империализм ғояларини тарғиб қилиб, Москванинг агрессив сиёсати ва Украинага қарши қонли урушни қўллаб-қувватларди.
Россия ташвиқоти рўй берган воқеада бир овоздан Украинани айблайди. Киев эса, тарғиботчининг ўлимига алоқадорликни расман инкор қилди.