loader
Foto

Карбалодаги шиалар зиёратгоҳида мўминлар устига шифт қулаб тушди, жароҳатланганлар бор

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Шиа мусулмонлари учун Имом Али номи билан аталган муқаддас манбада тупроқ кўчиши туфайли шифт қулаган.

Ўша пайтда зиёратгоҳда бўлган одамлар қамалиб қолди. Қутқарувчилар бир нечта жабрланувчиларни олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Фуқаро муҳофазаси бошқармаси бошлиғи Казем Салмон Буханнинг таъкидлашича, қутқарувчилар тун бўйи фавқулодда ҳодиса жойида ишлаган. Ҳали етиб бормаган вайроналар остидагилар кислород, сув ва озиқ-овқат билан таъминланган, улар вайроналар ва бетон плиталарнинг тешиклари орқали етказиб берилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР