loader
Foto

Тўқаев санкцияларни бузишдан бош тортгач, Сбербанк Қозоғистонни жаҳл билан тарк этди

Қозоғистон расмийларининг Россияга нисбатан жорий этилган молиявий санкцияларни бузишдан бош тортиши Сбербанкнинг собиқ СССР мамлакатларидаги энг йирик бозорларидан биридаги бизнесини тугатди, деб ёзади The Moscow Times.

Сешанба куни Россиянинг энг йирик давлат банки ўзининг 2006 йилдан бери эгалик қилиб келаётган ва активлари бўйича мамлакатда иккинчи ўринни эгаллаган Қозоғистондаги шўъбасини сотаётганини эълон қилди.

Қарор "жорий геосиёсий вазият" билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган ва унинг мақсади банк ўз фаолиятини қайта тиклаш, жумладан, депозитларни жалб қилиш ва тўловларни амалга ошириш имконини беришдир, дейилади Сбербанк баёнотида.

АҚШ ва Европа Иттифоқининг "блокловчи" санкциялар рўйхатига киритилган ва SWIFT тизимидан узилган Сбербанк август ойида Қозоғистондаги шўъба корхонасида муаммоларга дуч келди ва маҳаллий банклар томонидан бойкот қилинди. Бир қатор банклар, жумладан, Forte Bank АЖ ва First Heartland Jusan Bank АЖ, санкциялар режимига ишора қилиб, Сбербанк АЖга тўловларни тўхтатди.

Қозоғистон Россия манфаати учун санкцияларни бузолмайди ва Москва қийинчиликларни ўзи енгиб чиқишига ишонади, деди июнь ойида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев. «Санкциялар бу санкциялардир, - деди у, - Бундан ташқари, биз Ғарбдан иккиламчи санкциялар ҳақида хабарлар оламиз. Бу ерда жуда мураккаб, нозик иш кетмоқда, мен буни Сцилла и Харибда ўртасидан ўтиш деб атаган бўлардим».

"Сбербанк"нинг Қозоғистондаги шўъба корхонасининг харидори "банкни қисқа вақт ичида ишга қайтариш" учун инфратузилма ва технологияларга эга бўлган "Байтерек" давлат холдинги бўлади, деб хабар берди Россия кредит муассасаси матбуот хизмати. Сбербанк катта вице-президенти, Sberbank International блоки раҳбари Тимур Козинцев сотиб олишга даъвогарлар орасида олдинроқ Россия, Туркия ва Яқин Шарқ инвесторлари ҳам бўлганлигини айтди эди.

"Сбербанк" нинг "қизи" билан биргаликда Альфа-Банк ва ВТБнинг Қозоғистондаги шўъба корхоналари ҳам АҚШ санкциялари остида қолди. Биринчиси ўз банкини маҳаллий «Центркредит»га сотишга муваффақ бўлди. ВТБ Қозоғистонда қолишни режалаштирмоқда, деди банк раҳбари Андрей Костин.