"Мен ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армияга огоҳлантиришсиз ўт очиш ҳақида буйруқ бердим", - деди у мамлакат халқига мурожаатида.
Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати террорчилар билан музокара олиб бориш ниятида эмас.
"Хорижда муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш учун томонлар музокара олиб боришга чақириқлар янграмоқда. Қандай бемаънилик. Жиноятчилар билан, қотиллар билан қандай музокаралар бўлиши мумкин? Биз қуролланган ва махсус тайёрланган бандитлар билан шуғулланишимизга тўғри келди", - дейди Токаев.
Шунингдек, у КХШТ тинчликпарвар кучлари қисқа муддатга Қозогистонга келганини тушунтириб, жамоатчиликни тинчлантирди.
"КХШТ низоми ҳужжатларининг асосий қоидалари асосида Қозоғистон иштирокчи давлатлар раҳбарларига конституциявий тузумни тиклашда ёрдам бериш учун биргаликда тинчликпарвар контингентини киритиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу контингент мамлакатимизга қисқа муддатга етиб келди", - деди у.
EADaily хабар килишича, 5 январь куни Қозоғистон президент Қосим-Жўмарт Тўқаев КХШТ давлатлари раҳбарларига 2 январдан бери оммавий тартибсизликлар бошланган мамлакатда террор таҳдидини бартараф қилишда ёрам беришни сўраб мурожаат қилди. КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги ҳаракатларига ҳаво-десант кучлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков бошчилик қилади.