loader
Foto

Анвар қори

Анвар қорининг ижодий фаолияти ўтган асрнинг 80-йилларидан бошланган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарининг лойиҳаларини тайёрлаш, халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этиш, диний нашрлар ва маҳаллий матбуотга мақолалар ёзиш, диний ва илмий мавзуларда ёзилган асарларга муҳаррирлик қилиш, радио ва телевидениенинг маънавий ва маърифий дастурларида бошловчилик масжид, маросим ва турли тадбирларда мавъиза ва маърузалар билан қатнашиш каби ишлар унинг таржима, таълиф ва тасниф соҳасидаги фаолиятига ёрдам берди.“Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти” журналлари, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида унинг Алишер Навоий ижоди ва фаолияти, Навоийшунослик ва тасаввуф илми ҳақида илмий, маърифий-маънавий мақолалари чоп этилган. У Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг“Асбоб ун-нузул”асарини арабтилидан ўзбек тилига таржима қилган. Унинг қаламига мансуб “Қуръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари” китоби, айниқса, ўқувчилар томонидан севиб мутолаа қилинадиган китоблар сирасига киради.Анвар қори, шунингдек,“Ўзбекистон”телеканалида 15 йилдан бери мунтазам эфирга узатиладиган “Ҳидоят сари” кўрсатувига бошловчилик қилади.

Анвар қори Турсунов 1999 йилдан буён Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби бўган.У кўп йиллардан бери ишдан ажралмаган ҳолда ТИУ, ТИИ ҳамда ТДПИ талабаларига дарс бериб келган.

13 июн, 2018 йили оғир хасталикдан сўнг вафот этди.