Аёлнинг сўзларига қараганда, гарчи оила моддий қийинчиликлар ҳис қилаётган бўлсада, кун кўриш учун пул етиб турибди. Бироқ уч болали она тез-тез бир хонадондан бошқасига кўчиб ўтишига тўғри келмоқда. Нархи бўйича тўғри келадиган турар-жой топиш ва кўчиш Чинарага осон тушмаяпти.
"Мен 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Қирғизистон кўрлар ва карлар жамиятида турар-жой олиш учун навбатда турибман. Ҳозир мен навбатда иккинчи ўриндаман, лекин навбат мунтазам «сурилмоқда» ва мен қачон турар-жой олишимни билмайман", - дейди Заитова.
У собиқ эри ҳақида гапирмади, лекин унинг ногирон эмаслиги ва вақти-вақти билан оиласига ёрдам бериши ҳақида айтди."Кўпчилик агар кўзинг кўрмаса, нима кераги бор эди учта бола туғишнинг деб ўйлайди. Лекин мен болаларни ўзим учун туғдим, улар – менинг ҳаётим, мен ҳеч кимдан уларни таъминлашда ёрдам сўрамаяпман. Ёлғиз истайдиган нарсам – менга турар-жой олиш масаласида ёрдам беришларидир", - изоҳ берди аёл
Илгари Чинара ҳасса ёрдамида ҳаракатланарди ёки унинг ёнида бошқа одам бўлиши талаб қилинарди, лекин ҳозир унга катта ўғли ёрдам бермоқда. Олти яшар Сайдулла кўпинча синглиси ва укасига қараб туради. У яқинларини ҳимоя қилиш учун милиционер бўлишни орзу қилишини айтади.
Кўрлар ва карлар жамиятининг сайтида Заитова дарҳақиқат турар-жой олишга даъвогар бўлган кўриш бўйича ногиронлар рўйхатида иккинчи ўринда туради. Бироқ, ташкилот раиси Марат Ташибаев яқин келажакда хонадонлар берилмаслигини маълум қилди.