loader
Foto

УЕФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди

Реал Мадрид ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Европа футбол уюшмалари Иттифоқи (УЕФА) фикрига кўра 2021/22 мавсумнинг энг яхши футболчиси учун мукофотни қабул қилиб олди.

Мукофот ғолибининг исми пайшанба куни Истанбулда бўлиб ўтган маросим чоғида эълон қилинди.

Бензема ўтган мавсумда Реал Мадрид учун 46 та ўйин ўтказди, 44 та гол урди ва 15 та голга ассистентлик қилди. Мадридликлар билан биргаликда ҳужумчи чемпионат ва Испания Суперкубоги ҳамда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, ҳар учала турнирда ҳам энг яхши тўпурарга айланди.

Барсаликларга ҳеч нарса насиб қилмади.... )