Россия Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Теҳрондан сотиб олинган Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратлари ишлатиш ва учиришда кўплаб муваффақиятсизликларни бошдан кечирди.
Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.
АҚШ маъмуриятининг исми сир қолишини истаган юқори мартабали мулозимининг айтишича, Россия Эрондан Mohajer-6 ва Shahed серияли учувчисиз учиш аппаратлари партиясини олган.
"Бизнинг баҳоларимизга кўра, Россия Украинадаги жанг майдонида ҳаводан ерга ҳужумлар, электрон урушлар ва нишонларни амалга оширишга қодир бўлган ушбу Эрон учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ниятида. Аммо ҳозиргача ҳарбийлар улар билан кўплаб муваффақиятсизликларни бошдан кечирмоқда", деди расмий.