loader
Foto

Евроислом? Германиядаги масжид ЛГБТ байроғини кўтарди

Берлиндаги Ибн Рушд ва Гёте масжиди биносида ЛГБТ ҳамжамиятининг камалак ранг байроғини осиб қўйиш орқали гомосексуалликни қўллаб-қувватлаш тенденцияси мусулмонларга ҳам етиб келганини бутун дунёга очиқ кўрсатди. Ушбу ҳаракат Германияда ва умуман Европада биринчи бўлди. Жамоат аъзоларига "Севги ҳалол" (исломда "ҳалол" "рухсат берилган" деган маънони англатади) ёзуви бўлган кўкрак нишонлари топширилди. Байроқ айни дамда бутун дунё бўйлаб ўтказилаётган, ноанъанавий жинсий ориентацияга мансуб одамлар оммавий юришлар ўтказаётган "фахр ойи" ("фахрланиш") муносабати билан кўтарилди. Ибн Рушд ва Гёте масжиди уламоларининг ўзлари ҳам Германияда 16 ва 17 июл кунлари бўлиб ўтадиган ЛГБТ парадида иштирок этишни режалаштирган.

Мусулмон дунёсининг Моабит пойтахт туманидаги ҳаракатга муносабати кутилгандай бўлди. Умматнинг (мусулмон жамоатининг) нисбатан мўтадил вакиллари "гей масжидини бузиш" ваъдаси билан чекланса, радикал диндорлар "айбдорларни Аллоҳ ҳузурига юбормагунича тинчланмасликка" ваъда беришди.

"ЕвроИслом"

Яқинда Berlin муниципал сиёсатчилари иштирокида ўзининг беш йиллигини нишонлаган "ўзини либерал деб эълон қилган масжид" ким томонидан бошқарилаётгани ва у ерда қандай ғояларни тарғиб қилинаётганини ҳисобга олсак, ҳали ҳам мавжуд бўлгани ажабланарли. 2017 йилда уни асли турк-курд миллатига мансуб Германия фуқароси, ҳуқуқшунос ва аёллар ҳуқуқлари фаоли Сейран Атеш ташкил қилган. У 1963 йилда Истанбулда туғилган, кейин ота-онаси Германияга гастарбайтер сифатида кўчиб кетишган, деб ёзади немис ОАВ. Вақт ўтиши билан Атеш анъанавий масжидларда тарғиб қилинаётган ислом дини унинг диний эътиқодларига тўғри келмаслигини тушуниб етди ва "Ғарбона Ислом"ни ўрнатиш учун "тизимни ичкаридан ислоҳ қилишга" қарор қилди.

Биз мусулмонларнинг сукут сақлаб турган кўпчилигига мурожаат қилмоқчимиз. Ибн Рушд ва Гёте масжидидан инсонпарварлик қадриятларига мос ғарбона исломнинг шаклланиши бошланади. Фақат консерватив ташкилотларни танқид қилишнинг ўзи етарли емас. Сиз муқобил вариантларни таклиф қилишингиз керак, - деди Атеш Zeit Online немис порталига.

Атешнинг сўзларига кўра, Қуръонда демократия ва тенглик ғоялари очиқ-ойдин эълон қилинган, аммо диний ақидапарастлар "исломни бузиб кўрсатадилар" ва Худонинг сўзининг ҳақиқий хабарини диндорлардан яширадилар. Қолаверса, масжид асосчисига исломнинг оммавий қиёфаси кўпинча ИШИД* каби радикал исломчилар қиёфаси билан боғлангани ёқмайди. Агар улар учун Қуръоннинг асосий хабари "Уларни учратган жойда ўлдиринглар" бўлса, Атеш учун яна бир ибора асосий бўлди: "Динда мажбурлаш йўқ". Ибн Рушд ва Гёте масжидида турли мусулмон оқимлари вакиллари, хоҳ сунний, хоҳ шиа, хоҳ алавий бўлсин, намоз ўқишга таклиф қилинади.

Масжидни очиб, Атешнинг ўзини унга имом этиб тайинлади. У жамоат намозларига имомлик қилади ва ваъз ўқийди. Бунда ҳеч қандай гуноҳ йўқдек туюлади: Исломдаги аёллар бундай вазифаларни ўз зиммаларига олишлари мумкин, фақат бошқа аёллар орасида. Бундан Атешнинг иккинчи янгилиги - аралаш ибодатлар келиб чиқади. Одатда масжидларга фақат эркаклар ташриф буюришади, аёллар эса уйда намоз ўқишлари мумкин. Албатта, агар мусулмон аёл масжидга келмоқчи бўлса, уни ҳеч ким тақиқламайди - одатда аёллар учун алоҳида жой ажратилади.

Эркаклар учун энг яхши сафлар охирги қаторлардан фарқли ўлароқ биринчи қаторлардир ва аёллар учун энг яхши сафлар биринчи қаторлар эмас, охирги қаторлардир, дейилади Бухорийнинг  ибодат қилаётганларни тўғри тақсимлашш ҳақидаги ҳадислар тўпламида.

Агар эркаклар ва аёллар биргаликда ибодат қилсалар, унда ҳеч қандай тўғри ибодат бўлмайди, чунки уларни бузуқ фикрлар безовта қилиши мумкин. Уйда намоздан олдин эр ва хотин тасодифан бир-бирига тегса ҳам, уларнинг таҳорати бузилади ва уни такрорлаш керак бўлади????. Масжидда гўзал нотанишлар билан алоқа ҳақида нима дейишимиз мумкин.

Атеш бу ҳолатдан қаноатланмайди, шунинг учун у масжиддаги барча жинсий чекловларни бекор қилди. У билан эркаклар ва аёллар нафақат ёнма-ён ибодат қилишади, балки бир-бирлари билан эркин алоқа қилишлари мумкин. Қолаверса, ниқаб, яъни мусулмон аёлларнинг бадан ва юзини яширадиган анъанавий кийими кийган аёллар масжид ҳудудига киришлари тақиқланган, чунки улар бундай либосларнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб ҳисоблайдилар.

Ҳатто Истанбулдаги Султон Аҳметнинг катта масжидида ҳам марказий намозхона олдида устига чизиқ чизилган аёл белгиси тасвирланган. Ҳеч бир жойда ўзимни ажойиб Мовий масжиддаги каби жинси бўйича камситилгандек ҳис қилмайман, - дейди Атеш.

Шунингдек, Атеш қаноти остида жинсий озчиликлар ўзларини эркин ҳис қилишлари мумкин. Бундан ташқари, бу Германияда ноанъанавий уюшмалар тузиш мумкин бўлган ягона масжиддир. Berliner Zeitung газетаси яқинда хабар қилганидек, "Тез орада Германиянинг жанубидан икки аёл мусулмон динида турмуш қуриш учун Берлинга махсус саёҳатга отланишади". Бу масжидда динлараро никоҳлар ижозат берилиши ҳам кўпчиликни ҳайратда қолдиради. "Масжид ходими яқинда Лондонга у ерда мусулмон журналист ва унинг атеист йигити ўртасидаги муносабатларни қонунийлаштириш учун учиб кетди", деб ёзади газета.

Биз ҳеч кимни Исломда ўз меъёрларимиз бўйича яшашга мажбурламаймиз. Жамият шунчаки вариантларни таклиф қилади, - таъкидлайди муқобил масжид асосчиси.

Тўрт олий неъмат

Масжид учун ном сифатида ўрта асрлар араб мутафаккири Ибн Рушд ва немис маърифатпарвари Иоганн Волфганг Гёте номлари тасодифан танланмаган. XII асрда Андалусияда яшаган Ибн Рушд (лотинча — Аверроэс) араб фалсафаси ёки Шарқ аристотелчилигининг ёрқин намояндаларидан бири эди. Аристотелнинг кўплаб мусулмон издошлари, хусусан, Ибн Рушд "халқ" сунний исломга ва Қуръоннинг анъанавий талқинига шубҳа билан қарашган. Аверроэс, оятнинг асл маъноси яширин ва уни фақат интеллектуал элитанинг чекланган доираси, яъни файласуфлар тушуна олади, деб ҳисобларди. Ибн Рушд ана шундай файласуфлардан бири сифатида Қуръонда аёлларни тўлиқ озод қилишга чақириқларни кўра олди. У хотин-қизларнинг интеллектуал қобилиятлари бўйича эркаклар билан тенг еканлигига ишонган ва уларнинг жамоат ҳаётида фаол иштирок этишини тарғиб қилган, бу эса тўққиз аср ўтиб немис масжиди ғоялари билан жаранглаган.

Махфий маслаҳатчи Гёте номи ҳам масжидда бежизга пайдо бўлди. Немис шоири форс шоири Ҳофиз Шерозий шеърларидан илҳомланиб, 1819 йилда "Ғарбий-Шарқий девон" (шеърлар тўплами) ёзди. Унда немис маърифатпарвари Ғарб ва Яқин Шарқ маданиятлари, шунингдек, ислом ва насронийлик аралашмасини акс эттиришга ҳаракат қилган. "Девон" шеър ва масаллар битилган 12 китобдан иборат бўлиб, унда Гёте Исломга, Яқин Шарқ маданиятига чуқур ҳурмат изҳор этади. У "ўзини араб деб аташса, ғазабланмаслигини" таъкидлайди.

Шундай қилиб, Ибн Рушд номи немис масжидининг диний қарашларини, Гёте номи эса Шарқ ва Ғарб ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди.

Бизга бунақаси керак эмас

Аксарият мусулмонларнинг бу лирика билан иши йўқ. Мусулмон маънавият идоралари, ташкилотлари ва ҳатто бутун давлатлар бошиданоқ Ибн Рушд ва Гёте масжидини қоралаб, уни "исломни масхара қилиш" деб билишган. Хусусан, ал-Aзҳар университети қошидаги Миср фатволар кенгаши масжидни "исломга ҳужум" деб тан олди. Узоқ йиллар давомида доимий таҳдидлар туфайли Атеш полициянинг қаттиқ ҳимояси остида яшади.

«Либерал масжид» узра ЛГБТ байроғи кўтарилганидан кейин эса ҳужумлар янада кучайди. Бу ҳаракат Туркия ва Индонезияда қораланди. Умуман олганда, Атешнинг фикри Қуръонда тилга олинган Дирор масжиди билан таққосланади. У Муҳаммад пайғамбар даврида қурилган, лекин ўша масжид ислом қоидаларига амал қилмагани учун Аллоҳ таолонинг иродаси билан бузиб ташланган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мусулмонлар "Атеш" лойиҳасини масжид деб атамаслик, агар тилга олинса ҳам, фақат лаънати деб аташга чақирмоқда. Баъзилар "гей масжидига бостириб киришга" тайёр.

Дарҳақиқат, кўплаб замонавий Ғарб олимлари Исломда гомосексуализмга эътироз йўқ, дейишади.

Аслида, бу мутлақо тўғри эмас

Қуръонда ноанъанавий муносабатларга берилиб, вайрон бўлган Содом ва Гоморралик Лут қавмининг ҳикояси эслатиб ўтилган.

Ва Лутни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига айтди: «Сиздан олдин оламлардан ҳеч ким қилмаган фаҳш ишни қиласизми?! Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар ҳаддидан ошган қавмсиз! – дейилади Қуръони каримнинг "Аъроф" сурасида.

Агар ушбу ҳикояда ЛГБТ одамларини ўлдиришга даъват ҳали йўқ деб тахмин қилсак, у ҳолда Қуръондан кейин иккинчи ўринда турадиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари гейлар ва лесбиянкалар билан нима қилиш кераклигини тўғридан-тўғри айтади.

Агар Лут қавмининг гуноҳини қилганларни кўрсангиз, буни қилганни ҳам, улар билан қилган кишини ҳам ўлдирингиз, дейилади Абу Довуд ҳадислари тўпламида.

Пайғамбарнинг саҳобаларидан бири, шунингдек, содомчини ҳудуддаги энг баланд жойдан улоқтириб, кейин тошбўрон қилиш кераклигини таъкидлаган.

Мусулмонларнинг катта қисми ҳадисларнинг ҳақиқийлигига ишонади, бироқ бир қатор замонавий Ғарб олимлари уларнинг Муҳаммадга алоқаси йўқ, деб ҳисоблайдилар. Ислом олими Даниэль Браун "Замонавий ислом тафаккурида анъанани қайта кўриб чиқиш" асарида ҳадисларнинг аксарияти пайғамбар ҳаётларидан юзлаб йиллар ўтиб сиёсий сабабларга кўра нашр этилганини ёзади. Бундан ташқари, Брауннинг фикрича, ҳадислар узоқ вақт давомида оғзаки тарзда қайта айтилганлиги сабабли бузилган бўлиши мумкин эди ва ҳадис айтиб берувчилар эса шахсларнинг исмлар санадида у ёки бу шахснинг исмини тилга олиш учун пул олишган.

Албатта, мусулмонлар ҳадиснинг ишончлилигини баҳолашнинг ўз тизимига эга, аммо бу ҳар доим ҳам "заиф" ҳадисни бекор қилиш мумкинлигини англатмайди. Масалан, худди шу ИГ пайғамбарнинг гейлар ҳақидаги юқорида айтиб ўтилган иккала сўзларига жуда самарали амал қилди. Бесоқолбозликда гумон қилиниб, "айбдор"ни ҳудуддаги энг баланд бинога кўтариб, стулга боғлаб, улоқтириб юборишган. Йиқилишдан қандайдир тарзда омон қолишга муваффақ бўлганлар тошбўрон қилинган.

Бугунги кунга қадар кўплаб давлатлар, жумладан Саудия Арабистони, Қатар ва Эрон қонунчиликдан ноанъанавий йўналиш учун ўлим жазосини олиб ташламаган. Тўғри, суд ўлим ҳукмини чиқариши учун гомосексуал ҳаракат фактини камида тўртта эркак гувоҳ тасдиқлаши керак.

Камалак ранг исломга йўл

Масжид ЛГБТ вакилларини ўз сафига қабул қилишда прецедент мавжуд бўлганлиги сабабли, аста-секин Ғарбдаги кўпроқ мусулмонлар ўз диндошларининг ноанъанавий йўналишига нисбатан бағрикенглик билан қарашлари мумкин. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ёки штатларда кўплаб мусулмон оилалар ҳақиқатан ҳам дунёвий бўлиб бормоқда.

Ғарбга ўрнашиб олган мусулмонларнинг ҳар бир янги авлоди билан уларнинг анъанавий Исломга амал қилишлари заифлашиб бормоқда. Ота-оналар қизлари ҳижоб киймасликлари ва ўғилларининг никоҳдан олдин қизлар билан учрашишлари учун қулайроқ бўлиши мумкин. Ҳатто бутун умрини Яқин Шарқда диннинг қаттиқлигида ўтказганлар ҳам, эмиграциядан кейин кўпинча эски тамойиллардан четга чиқадилар. Бутун умри давомида косметикани гуноҳ деб ҳисоблаган аёл ўзига исломда рухсат берилган хина, сўнгра лаб бўёғи, кейин эса, кўряпсизми, ҳатто татуажга ҳам етиб келиши мумкин.

Канадада 2003 йилдан бери айрим масжидларда эркаклар ва аёллар аралаш намоз ўқишади. Франция, Дания, Нидерландия ва Испанияда аёллар имомлари жамоат намоз ўқишади. Қолаверса, мусулмонларнинг ўзи ҳам ислом замон билан ҳамнафас бўлиб ўзгариши мумкинлигини инкор этмайди. Ҳадисларда айтилишича, Аллоҳ таоло ҳар юз йилда бир ислом динини тўғри тараққиёт йўлига олиб борадиган янгиловчини юборади. Ҳозир Ғарбда бундай салоҳиятли "реноваторлар" жуда кўп. Дания парламентининг этник суриялик аъзоси Носир Ҳадер каби баъзилар исломни юқоридан қонун билан ислоҳ қилишга уринмоқда.

Аслини олганда, Берлин масжиди тарихида ғайриоддий нарса йўқ. Исломда шундай нарсалар қўлланадиган секталар бор, - дейди диншунос олим Роман Силантев нашри билан суҳбатда. — Масалан, Аҳмадийлар ёки Баҳоийларнинг жуда катта сектаси, улар ҳам жуда эркин ва ҳамма нарсага бағрикенг. Анъанавий йўналишлар асосида вужудга келган, аммо "ноанъанавий" қадриятларни илгари сурувчи алоҳида жамоалар ҳам мавжуд. Умуман олганда, ислом жуда марказсизлашган, айниқса Европада. Менимча, шунга ўхшаш масжидлар нафақат Германияда пайдо бўлиши мумкин. Россияда ҳам ўз вақтида "маданийлашган", "маърифатли" исломни ёки евроислом деб аталмиш нарсани тарғиб қилишга ҳаракат қилишган. У ерда шароб ва бошқа нарсаларни ичишга рухсат берилган. Аммо бу фикр "Нимани ислом деб ҳисоблаш ёки ҳисобламасликнинг қатъий мезонлари йўқ".

Бу саволлар фақат мусулмонларнинг ўз ваколатларида. Ал-Азҳар университети нуқтаи назаридан ислом ҳисобланмаган нарса, бошқа илоҳиёт олимлари нуқтаи назаридан ислом деб ҳисобланмаган нарса тўлиқ Исломдир. Яъни, турли нуқтаи назарлар бўлиши мумкин. Жуда экзотик секталар бор ва уларга баҳо берганда муқаррар савол туғилади: Ислом қаерда тугайди ва бошқа нарса бошланади? Масалан, "Ислом миллати" (1930 йилда Детройтда вужудга келган афро-америкаликларнинг сиёсий-диний ҳаракати. – тарж.) ташкилотини олайлик. Бу «Американинг мавритан илмий ибодатхонаси» ташкилотидан чиқиб келган жуда катта исломий сектадир. Унинг асосчилари, барча каноник Библия қаҳрамонлари аслида қора танлилар эканлигига ва оқ танлилар муваффақияьсиз генетик тажриба натижасида кўпайганига ишонишган. Ҳозирги Берлин масжидида ЛГБТ вакилларига алоҳида эътибор қаратилган. Лекин бундай нарсалар фақат Исломдагина пайдо бўлаётгани йўқ. Америкада "гейлар синагогалари" тиқилиб ётибди, деди Силантьев.

Аммо бу инновацион ташаббусларнинг барчаси улар учун ЛГБТни қўллаб-қувватлаш, аралаш намоз каби кўплаб янгиликлар каби, Ислом гуноҳ деб атаганидек, ҳаром бўлган анъанавий маънавият бошқармалари ва шайхларнинг обрўси олдида паст кетади. Ғарбдаги ислоҳотчилар билан бир қаторда,  улар диалогга кўпроқ очиқ бўлишса ҳам (масалан, улар жинсий алоқа ҳақида тушунтиришлар билан болалар учун видеолар чиқарадилар), ўзларининг асл муносабатларидан ҳеч қаерга кетмайдиган ва улар тарк этишлари даргумон бўлган фундаменталистлар ҳам фаолдир.

Шу билан бирга, Ибн Рушд ва Гёте масжидлари каби ислоҳотчиларни мутлақо ожиз, деб ўйламаслик керак. Уларнинг ўз аудиторияси бор ва у аста-секин ўсиб бормоқда. Масжид бир кечада исломнинг кўп асрлик қарашларини ағдариб юбора олмаса ҳам, у оммавий бўлмаса ҳам, индивидуал тақдирларга таъсир қилиши мумкин. Хусусан, 2018 йилда Reuters ўз гуноҳларига каффорат қилиш учун ИШИД сафида жанг қилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган гей-мусулмон Тугай Сараки ҳақидаги ҳикояни чоп этди. Саёҳатдан олдин у нима учун уни ёмон кўрадиган Худога, уни шундай яратган ва бунинг учун дўзахга ташлайдиган Худога ишониши ҳақида ўйланиб қолди. Бу фикрлар Саракийнинг Аллоҳдан юз ўгиришига сабаб бўлмади, аксинча у муаммо ўз-ўзидан исломда эмас, балки анъанавий диний муассасалар томонидан нотўғри талқин қилинишида деб қарор қилди. Сараки ҳали ҳам ўша ноанъанавий мусулмонлар билан учрашишга қарор қилди ва Ибн Рушд ва Гёте масжидига борди ва у ерда ўзини қабул қилишга ёрдам беришди.

Бу масжид менга радикал кайфиятлардан бутунлай халос бўлишга ёрдам берди. Бу ерга келиб, ўзимни қулай ҳис қила бошладим, кейин онам ва аммамга гей эканлигимни айтдим, - деб тан олди Сараки.

Албатта, мусулмонлар ислом дини Аллоҳ таолонинг амрларига асосланади, у ёки бу давр одамлари нимани тўғри деб ҳисоблаганига қараб ўзгармаслигини айтадилар. Аммо бу талқиннинг ўзи ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги ҳақиқатни ўзгартирмайди. Масалан, Саудия Арабистони ва Уммонда 20-асрнинг иккинчи ярмигача қулдорлик ривожланган. Мана энди мусулмон илоҳиётшуносларининг айтишича, Аллоҳнинг ўзи қулликни бекор қилишни буюрган, фақат нотўғри талқин қилинганлиги сабабли, мусулмонлар буни дарҳол тушунишмаган.

Шунга қарамай, ҳозирча "асосий" исломда ноанъанавий муносабатларни қабул қилиш ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Олимлар орасида ЛГБТ қадриятларини тақиқлаш борасида келишмовчиликлар йўқ, деди Саудиянинг таниқли шайхи, Жиддадаги Билол масжиди имоми ва маҳаллий телевидениедаги диний кўрсатувлар бошловчиси Моҳир ал-Қаҳтаний .

Шайхнинг сўзларига кўра, ҳеч бўлмаганда Лут алайҳиссалом қавмининг осмондан тушган тошлар билан йўқ қилингани воқеасини ҳамма билади. Ал-Қаҳтонийнинг сўзларига кўра, бу воқеа "ЛГБТ одамларининг Худо олдида гуноҳкорлиги"нинг исботи бўлиб хизмат қилади. У Муҳаммад пайғамбарнинг унда "Дунёда бесоқолбозликдан кўра ёмонроқ нарса йўқ" деган ҳадисларидан иқтибос келтирди.

Ал-Қаҳтоний, шунингдек, бесоқолбозлик ва "бошқа жинсий гуноҳлар" масаласини ўрганган ҳар қандай ақли расо одам бу "ўта жирканч жиноят" деган хулосага келмаслигига шубҳа йўқлигини таъкидлади.

Бундай қадриятларни тарғиб қилиш бузуқлик, азлоқсизликни ёйишдир ва ҳеч бир мусулмон буни қабул қилмайди. Аллоҳ таолодан бизни ёмонликдан асрашини ва Аллоҳнинг амрларига тажовуз қилаётган бу жиноятчиларни тўхтатишини сўраймиз. Уларнинг исломга алоқаси йўқ. Аллоҳдан уларни тўғри йўлга бошлашини сўрайман, - деди шайх.

Шунга қарамай, ал-Қаҳтоний ҳалигача мусулмонларни бундай фосиқларга қарши курашишга чақириб, биринчи мусулмонлар яшаб ўтган тўғри илм ва анъаналарни тарғиб қилишга чақиради.

Аллоҳдан мусулмонларни бу гуноҳдан қутқаришини сўрайман, немис масжиди қавми каби амрлардан қайтганларни тўғри йўлга қайтаришларини сўрайман. Улар Исломни тўғри манбалардан – Қуръон ва Ҳадислардан ўрганишлари керак, – дея хулоса қилди шайх NEWS.ru нашрига берган интервьюсида.

Абу Муслим таржимаси