Ўтган пайшанба, соат кундузи 11 да номаълум жиноятчи имом Абдуллани бозор яқинидаги гавжум кўчада отиб кетди. Фожиа имомнинг полиция участкасидан 3 дақиқалик йўлда жойлашган офиси ёнида рўй берди, деб хабар беради Inquirer.
Полиция таъқиб қилишига қарамай, қотил йўлда қуролини ташлаб юборган ва кийимини алмаштирган ҳолда яшириниб, қочиб қолишга улгурди.
Имомни сўнгги йўлга кузатишда филиппинликлар Абдулла 17 йил давомида маҳаллий ҳарбий академияда мусулмон-кадетлар билан кўнгилли сифатида ишлаганини ёдга олдилар.
«У доим ирқи, дини ва миллатидан қатъи назар – дунёнинг равнақи йўлида ва худодан қўрқадиган миллатга айланишга интилишни тууниш учун биргаликда меҳнат қилиш зарурлигини таъкидларди», - дейилади ҳарюий академиянинг пресс-релизида.