Расмий маълумотларга кўра, собиқ Искровская кўчаси 1995 йил 21 апрелда Чеченистоннинг Гехи-Чу қишлоғи яқинида рус ракетасидан ҳалок бўлган Ичкерия президенти номи билан аталади. Кўча Украина пойтахтининг Соломенский туманида жойлашган.
Бу Украинадаги Дудаев номидаги биринчи кўча эмас, аввалроқ Ивано-Франковск, Львов, Хмельницкий ва Гош қишлоғидаги кўчалар унинг номи билан аталган. Полтавада Ичкерия президенти шарафига ёдгорлик лавҳаси очилган.
Шунингдек, Киев шаҳар ҳокимиятининг қарори билан Грозненская кўчаси Ичкерийская кўчаси деб ўзгартирилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ичкериянинг биринчи президенти номидаги кўчаларни Босния ва Герцеговина, Литва, Латвия, Эстония, Польша, Туркия ва Иордания шаҳарларида учратиш мумкин.
Аввалроқ Украинанинг Днепр шаҳрида шифокор ва кўнгилли Амина Окуева номидаги кўча пайдо бўлиши ҳам хабар қилинганди. Бу ҳақида 24 июнь куни Днепр шаҳар кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.