loader
Foto

Ана улар нақдни суярлар

Улар нақд дунёни севадилар. Дунё нақд бўлса-да, доимий эмас, роҳатлари тез ўтиб кетади. Уларнинг гуноҳи - дунёни охиратдан кўпроқ севиши, айблари - дунёга ошиқ бўлганликлари. Аллоҳнинг зикрини унутишди, Аллоҳнинг уйларини тарк қилишди, Аллоҳнинг йўлидан тўсишди. Сабаб - улар дунёни севганлиги. Аллоҳнинг авлиёларига уруш очишди, Унинг чегараларига тажовуз қилишди, ҳурматини поймол этишди. Ҳозир ҳам шаҳватларига шошиладилар, ғафлатда маст бўлиб, ўз хоҳишлари билан оворалар. Валлоҳу аълам.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, саҳобаларига, у зотга эргашган жумла мўминга саловоту саломлар бўлсин.

Доктор Оиз Қарний

"Қалб тизгини" китобидан