Зеро, Усиз ҳеч нарса содир бўлмайди. Агар “содир бўлди” деса-ю, аммо Аллоҳ таоло буни жорий қилмаган бўлса, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўлади. Агар бўлиб ўтган нарсага “содир бўлмади” деса, Аллоҳ жорий қилиб қўйган нарсани инкор қилган бўла-ди. Аллоҳ айтади: “Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳ оятларига имон келтирмайдиганларгина тўқийдилар” (Наҳл, 105).
Агар ёлғон гапиришга рухсат берилганда эди, бирор хабар келиб қолса кўнгил ишонч-хотиржамлик туймас эди. Яъни, сўзловчи гапираверар, қалб эса унинг гапидан қониқиш ҳосил қилмас эди. Чунки гаплар ростми ёки ёлғон - билинмасди. Чунончи, ёлғон ҳаром қилиниб, тўғри сўз юзага чиққанда, кўнгилларда одамларнинг гапларига ишонч ва қониқиш пайдо бўлади. Ёлғони фош бўлган одамнинг шармандаси чиқади, пардасига путур етади, юзи қаро, ўзи мазаммат бўлади. Ёлғондан эҳтиёткор бўлиш лозим, қалблар эса хабар берувчиларнинг (тўғри) хабарларига ишонч ҳосил қилиши керак.
Ҳаким Термизийнинг
«МАНҲИЁТ» асаридан
Иброҳим Усманов таржимаси