loader
Foto

РФ қўшинлари Мелитополдан Қрим томон қочяпти

РФ қўшинлари вақтинчалик босиб олинган Мелитополдан Украинанинг Қрими томон қочяпти

Бу ҳақида Мелитополь шаҳри мэри Иван Федоров Telegram орқали хабар қилди.

«Босқинчилар Мелитополдан вақтинчалик босиб олинган Қрим томон қочяпти. Ҳарбий техника колонналари Чорган ўтиш пунктида қайд этилди. Бу кутилган ҳолатдир — украинларнинг шиддатли ҳужумлари уларга ҳеч қандай имкон қолдирмаяпти», — деб ёзди у.

Унинг маълумотларига кўра, Запорожье вилоятидан таллон-тарож қилинган нарсаларни олиб чиқиш учун РФ  ҳарбийлари гаражларни бузиб, фуқароларнинг машиналарини олиб қўйяпти. У маҳаллий аҳолини россияликлар олиб кетмаслиги учун ўз транспортини ҳимоя қилига чақирди.