loader
Foto

Зеленский: Урушга қарши коалиция тинчлик коалициясига айланиши керак

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг урушга қарши коалицияси ва унинг шериклари тинчлик коалициясига айланиши ва мамлакат хавфсизлигини кафолатлаши кераклигини айтди.

Президент ўз баёнотида унинг топшириғ бўйича ишлаб чиқилган Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича тавсияларга изоҳ берди.

"Бугун Андрей Ермак ва Андерс Фог Расмуссен бошчилигидаги халқаро гуруҳ томонидан тавсиялар тўплами тақдим этилди - бу украиналикларга тинчлик берадиган ва Украинага қарши ҳар қандай урушнинг олдини олишга кафолат бера оладиган келажакдаги хавфсизлик шартномалари тизимининг асосини ташкил этадиган тавсиялардир" - деди Зеленский.

Давлат раҳбари расмийлар Украинага тажовуз қилинган тақдирда ҳамкор давлатларнинг аниқ қадамларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.

"Асосийси аниқ ва қонуний мажбурий қадамлар, аниқ ва ўз вақтида қилинган ҳаракатлар, хусусан, урушнинг олдини олиш ва тажовузкорнинг ниятларини совутишга қаратилган профилактик ҳаракатлар",- деди Зеленский.

Украина Президенти офиси 13 сентябрь, сешанба куни Владимир Зеленский топшириғи билан ишлаб чиқилган Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича тавсияларни тақдим этди.

Президент офиси матбуот хизматининг хабар беришича, тавсиялар ПО раҳбари Андрей Ермак ва НАТОнинг 12-Бош котиби Андерс Фог Расмуссен бошчилигидаги экспертлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. Ермакнинг аниқлик киритишича, хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги битим НАТОга қўшилиш ўрнини босмайди ва Альянс аъзоси бўлмагунча Украина хавфсизлигини кафолатлаши керак бўлади.