loader
Foto

Осмон шоҳлиги ҳақида

Бу муҳим масалалар, агар Аллоҳ хоҳласа, кейинроқ тўлиқ кўриб чиқилади; ҳозир шуни таъкидлаш кифояки, Исо алайҳиссалом эълон қилган нарса - Осмон шоҳлигига айланган Ислом ва Муҳаммад алайҳиссалом - "инсон ўғли", ҳайвонни йўқ қилиш ва Худонинг азизларидан одамларнинг тўлақонли шоҳлигини ўрнатиш учун тайинланган.

Исо Масиҳдан олдин, Худонинг дини биринчи навбатда Исроил халқи учун мўлэалланган эди. Бу халқ, унинг уламолари ва устозлари уни ўзгартириб, уни янада моддий, оқилона ва миллий доирада ёпиқ қилиб қўйдилар. Унинг қонуншунослари, руҳонийлари ва уламолари бутпараст аждодларининг урф-одатларидан қўпол ва хурофий "диний" адабиётларни киритиш билан уни буздилар. Исо алайҳиссалом бу урф-одатларни қоралаб, яҳудийларни ва уларнинг етакчиларини "иккиюзламачилар" ва "иблиснинг ўғиллари" деб атаган. Бутпарастлик иблиси аллақачон Исроилни тарк этган бўлса-да, лекин кейинчалик етти жин бу халқни эгаллаб олди (Матто. 12:43—45; Луқо. 11:24—26).

"Худонинг танлаган қавми" содиқ, Аллоҳга итоаткор, мусулмонлар жамоаси, яъни уммат, унинг аъзоси шариатни (ўша пайтда - Тавротни) тан олган ҳар қандай миллат ва қабила шахсига айланиши мумкин ва бўлиши мумкин эди. Аммо кейинги раввинлар анъанасида бу тушунча милоддан аввалги V асрда фақат қабила ҳодисаси сифатида тушунилган "Исроил" тушунчасига айлантирилди, "аралаш никоҳлар" тақиқланганди ва ҳатто кейинчалик раввинлар яҳудийликнинг Худо қонунига ишониш орқали эмас, балки оналик қон орқали ўрнатилиши ҳақида материалистик афсонани ўйлаб топишди. - таҳр. изоҳи.

Масиҳ эски динни ўзгартирди, унга янги ҳаёт ва руҳ берди. У инсон руҳининг боқийлигини, тирилиши ва кейинги дунёда ҳаётини янада аниқроқ асослаб берди ва яҳудийлар кутаётган Масиҳнинг яҳудий эмаслигини ва Довуднинг ўғли эмаслигини, у Худонинг сўзи ва қиличининг кучи билан ер юзидаги Осмон шоҳлигини барпо этишини очиқ эълон қилди. Бинобарин, ўша даврдаги ислом дини янги ҳаёт, нур ва руҳга эга бўлиб, унинг тарафдорлари камтарликка, вазминлик ва сабр-тоқатга даъват этилган. Уларга қувғин, қайғу, шаҳидлик ва қамоқхоналар ҳақида олдиндан хабар берилган.

Қуръон Исо Масиҳнинг Евангелиесга имонлиларни шундай деб атаган илк "насоролар" Рим императорлари даврида ўнта даҳшатли таъқибга учради. Кейин буюк Константин келди ва насронийлар эътирофи ва черков эркинлигини эълон қилади. Бироқ, милодий 325 йилда, Никей "насоро" кенгашининг қарорларидан кейин, яъни қатъий монотеистлар - мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келгунларига қадар "учлик"лар томонидан бир қатор янги ва ундан ҳам қаттиқроқ таъқибларга дучор бўлдилар.

Осмон шоҳлигининг табиати ва асослари

Исо Масиҳ ҳеч қачон издошларига ўзларини "христианлар" деб аташни буюрмаган.

Ҳар куни, мусулмонлар яшайдиган дунёнинг исталган нуқтасида, минора ва масжидлардан кунига беш марта улуғвор ислом овози янграйди. Бу зикрдан кейин Аллоҳга иймон келтирганлар томонидан жуда тантанали равишда ибодат қилинади. Бу улуғвор Ислом мадҳияси азон деб аталади.

Лекин бу ҳаммаси эмас: ҳар бир ҳаракат, хоҳ муҳим, хоҳ оддий бўлсин, "Аллоҳ номи билан" маъносини билдирадиган "Бисмиллаҳ" сўзи билан бошланиб, "ал-ҳамду лиллаҳ", яъни: "Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!" билан тугайди. Мусулмонни ўзининг самовий Сарвари билан боғлаб турувчи иймон ришталари шу қадар мустаҳкамки, Сарвар ва унинг қўл остидагилар ўртасидаги иттифоқ шу қадар яқинки, ҳеч нарса, қанчалик кучли ва жозибали бўлмасин, мусулмонни Аллоҳдан ажрата олмайди. Қуръонда Аллоҳ таолонинг: "Биз сенга бўйин томиридан ҳам яқинроқмиз" деган сўзлари хабар қилинган.

Сарой аъзосининг ўз подшоҳига бўлган ҳеч қандай туйғулари – на туйғули муҳаббати, на фидойилиги, на камтарлиги ва ҳурмати – мусулмоннинг Парвардигорига бўлган муҳаббати билан тенглаша олмайди. Аллоҳ осмонлару ернинг Роббидир. У шоҳларнинг Шоҳи ва хўжайинларнинг Раббидир. У, айниқса, ҳар бир мусулмоннинг Шоҳи ва Раббидир, чунки мусулмон киши ўзининг қудратли Шоҳига ўзига бўлган ёки бошига тушган ҳар бир нарса учун: ёқимли ёки ёқимсиз бўлса, шукр қилади ва унга ҳамд айтади. Ер юзидаги бир миллиарддан ортиқ мусулмонлар - озми-кўпми - худди шундай иймон ва Аллоҳга ишонч ҳисси билан таъминланган.

Шубҳасиз, шунинг учун ислом Худонинг ер юзидаги ягона ҳақиқий ва ҳаққоний шоҳлигидир. Аллоҳ энди, одатда, Исроил ва бошқа халқларга нисбатан қилганидек, мусулмонларга Ўзининг кўрсатмалари ва хабарларини етказиш учун элчилар ёки пайғамбарлар юборишга муҳтож эмас. Унинг иродаси Қуръони Каримда тўлиқ баён етилган ва Унинг самимий издошлари онгига муҳрланган.

Осмон шоҳлигининг ташкил қилиниши ва асосларига келсак, бу ерда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

(а) Барча мусулмонлар битта миллат, битта оила ва битта биродарликни ташкил қилади. Ўқувчиларимни бу борада Қуръон ва ҳадислардан турли иқтибосларни ўрганишга мажбурлашим шарт эмас. Ислом жамияти ҳақида ҳозиргидек эмас, балки Муҳаммад ва унинг биринчи халифалари давридагидек гапириш керак. Ўша давр жамиятининг ҳар бир аъзоси ҳалол меҳнаткаш, мард аскар, юрагида ўти бор мўмин ва пайғамбар алайҳиссаломга содиқ эди. Меҳнатнинг барча самаралари уни ишлаб топган одамга тегишли бўлади, ҳақиқий мусулмоннинг ҳаддан ташқари бойиб кетишига қонун ҳеч қачон рухсат бермайди.

Исломнинг беш арконидан бири садақа ва закотдан иборат хайр-эҳсон тақсимоти, яъни хайрия мақсадларида ихтиёрий ва мажбурий ҳадялар қилишдир. Пайғамбаримиз ва дастлабки тўрт халифалар даврида ҳеч бир мусулмон ниҳоятда бой бўлмаган. Барча даромадлар "Байту л-мол" деб номланган давлат хазинасига тушди ва у ердан мусулмонлар ўртасида тақсимланди, шунда ҳеч бир мусулмон муҳтожлик ёки камчиликни ҳис қилмайди.

Мусулмон деб талаффуз қилинадиган "муслим" сўзининг ўзи том маънода "тинчлик ўрнатувчи" деган маънони англатади. Яхши мусулмондан кўра итоаткор, меҳмондўст, зарарсиз ва тинчроқ одамни ҳеч қачон учратмайсиз. Ваҳоланки, кимдир ўз динига, номусига, мулкига тажовуз қилса, мусулмон кучли рақибга айланиши мумкин. Қуръон бу борада жуда қаттиқ: "Вала таътаду" - "Ва ҳаддан ошманг".

Жиҳод тажовузкор эмас, балки мудофаа урушидир. Агар қароқчилар, ёввойи қабилалар, кўчманчилар ярим ваҳший бўлиб, Аллоҳнинг борлигига қандайдир эътиқодга ва диний билим эга бўлсалар, уларнинг бузғунчилик ва гуноҳкор бўлишларига айнан диний билимларнинг етарли емаслиги ва диний жаҳолат сабаб бўлади. Улар бундан мустасно эмас. Диний таълим ва тарбиясиз яхши мусулмон бўлиш мумкин эмас.

(б) Дониёр пайғамбарнинг сўзларига кўра, Омон шоҳлигининг фуқаролари "азизлар қавми"дир. Асл халдей ёки оромий матнида улар қуйидагича ифодаланган: «амма д' каддишид илюнин» (Раббийнинг азизлари қавми). Бундай эътирофга фақат Пайғамбарлар шаҳзодаси ва унинг "муҳажирин" (саҳобалар) ва "ансорлар"дан иборат олий лашкарига лойиқдир, улар Осиё ва Африканинг кўп қисмида бутпарастликни йўқ қилган, Рим ҳайвонини қириб ташлаган.

Қайта тирилиш ва Қиёмат куни Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига ва ҳаворийларига ишонган барча мусулмонлар, ўзларининг муқаддас бурчларини қобилиятларига мутаносиб ва иродасига кўра бажарадиган Аллоҳдан келган барча яхшилик ва ёмонлик шоҳликнинг энг азиз ва муборак фуқароларидир. Аммо уларнинг ҳар бири учтанинг орасида ёки учинчи Худода учинчиси бўлган учта Худо номи билан чўқинганларнинг қалбини тўлдирадиган "Муқаддас Руҳ" деб номланган маълум бир "шахс" борлигига ишонишдан кўра каттароқ диний жоҳиллик йўқ! Мусулмон одам битта "Муқаддас Руҳ" емас, балки сон-саноқсиз муқаддас руҳлар – Аллоҳ яратган ва ёлғиз Аллоҳга хизмат қиладиган фаришталарга ишонади. Мусулмонлар бир марталик сеҳрли "чўқинтириш" ёки таҳорат билан" муқаддасланмайди", лекин уларнинг қалблари имон нури, имонни ҳимоя қилиш ва у учун курашиш учун ғайрат ва жасорат олови билан тозаланади ва ёритилади ва улар ҳар куни ва қайта-қайта таҳорат олишади. Евангелиега кўра, Яҳё шундай дейди:

«Мен сизни тавба қилиш учун сув билан юваман, лекин мендан кейин келадиган зот мендан кучлироқдир; у сизни олов ва Муқаддас Руҳ билан ювади». Аммо пайғамбарнинг бу сўзлари Исо алайҳиссаломга ишора қилмаган, чунки "каноник" Инжиллар муаллифлари уларни анча кейин нотўғри талқин қилишган. Бу Муҳаммад ярим ваҳший ва бутпараст кўчманчиларнинг руҳларини ювган, уларни эски, нурсиз синагога ва кимсасиз черковларни ваъда қилинган ер ва бошқа мамлакатларда Аллоҳнинг ўзгармас ва қудратли салтанатига айлантирган қаҳрамон авлиёлар қўшинига айлантирган олов ва руҳ эди.

Аллоҳнинг расули икки марта Дониёрга "Осмон остидаги барча халқлар Аллоҳ таолонинг азизлари қавмига хизмат қилади", деб хабар бердилар. Насроний ҳокимиятлари нафақат исломий ҳокимиятларга, исломий муқаддас жойлар ва масжидларга, балки ўзларининг мусулмон фуқароларининг маҳаллий жамоаларига ҳам алоҳида ҳурмат ва ҳатто эҳтиром билан муносабатда бўлишларини исботлашни талаб қилмайди. Бу муносабатларнинг моҳияти қуйидагича:

биринчидан, мусулмонлар ўзларининг муносиб хулқ-атвори, ўз динига риоя қилишлари, адолатли қонунларга бўйсунишлари ва тинчлиги билан доимо ҳурмат ва қўрқувни уйғотишлари;

иккинчидан, насроний давлатлар, қоидага кўра, мусулмонларга адолатли муносабатда бўлиб, уларнинг қонунлари ва динига аралашмайди.

Мусулмон ҳукмдорлар ҳам ўз ватандошлари каби Қуръон қонунларига бўйсунадилар, бундай адолат ва камтарлик ҳар қандай, хоҳ исломий, хоҳ ноисломий давлатнинг равнақи ва барқарорлигининг кафолати бўлади, Аллоҳ таоло китобининг руҳи ва тамойиллари қонунчилик ва цивилизациянинг ўрнатилишида энг яхши йўлбошчидир.

Абдул Аҳад Довуднинг "Библияда Муҳаммад" китобидан

Абу Муслим таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Ислом — Ер юзидаги Осмон шоҳлиги