loader
Foto

Юрак ва Қуръони карим

Шу боис, китобимизнинг бошидан бери шарҳлашга уринаётганимиз Қуръони карим мўжизаларининг энг муҳим сири юракда таваллуд топади.

"Инсон билинмази" ("Инсоннинг билиб бўлмас томонлари") деган китобимизда юракка оид батафсил маълумот берилган. Бу ерда фақат бир хулосамизни айтайлик: Инсоннинг юраги моддий қурилиши жиҳатдан, вужуднинг бошқа асаб тизимларидан фарқли ўлароқ, бутунлай бўлакча бир ҳиссий васфга эга. Севгилар, аламлар, ҳатто гина ва эҳтирос ҳам унинг моддий қурилишини жуда қаттиқ таъсир остига олади. Бироқ ҳодисани узоқ ўйлаганда миямиз қандай ҳориса, бундай ҳис-туйғулар билан юрагимиз ҳам шундай ҳориганини, ҳатто шикастланганини фарқлаймиз.

Қалбимизнинг маънавий жиҳати жуда муҳимдир. Олдиндан сезишлар юрагимизнинг маънавий томонини аниқ кўрсатувчи тугал чизгилардир. Бугун-ерта юз берадиган ҳодисани олдиндан ҳис қилиш ёки олис келажакда бўладиган воқеани, масалан, қўлга катта бойликлар тушажагини олдиндан сезиш каби хусусиятлари ҳамма тан оладиган, ҳеч инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Инсоннинг энг билиб бўлмас томони мана шу юрагининг маънавий хусусияти билан боғлиқ. Ишонч маркази юрак эканлиги ҳам ундаги бу хусусиятни бизга ўзгача бир тушунтириш тарзидир. Ақл ҳамда фикр идрок қилишга қийналадиган ҳақиқатларни юрак шу хусусияти туфайли тез идрок қилади, бир лаҳзада сезади. Ақл ва фикр барча ҳодисаларни ўз билимлари мажмуи ва замон формуласи доирасида баҳолайди. Ҳолбуки, юрак бундай бойликка ва замонга эҳтиёж туймайди, билиниши керак бўлган нарсани (ҳодисани) сезади ва тўғри топади. Юрак билан ақлнинг ишлаш тарзларини, математик бир ҳисоб мисолида чоғиштириб кўриш мумкин: яъни бу қоғозга ёзилган нарсаларнинг ҳисобланиши билан барча маълумотлар жойлаштирилган электроник миянинг жавоб бериши орасидаги фарққа ўхшайди. Юрак бамисоли ҳамма маълумотлар билан жиҳозланган электроник бир ақлга ўхшайди. Сизнинг кунларча юритган ҳисларингиз кўнгил тугмасига босиб бир онда чиқарилади.

Қуръони карим, коинот сирларини ташувчи умуман шифр орқали тушуниладиган илоҳий нома бўлгани учун фақат юрак йўли билан қамраб олиниши мумкин. Қуръони карим ўқилганда Қуръони карим тилини ҳеч тушунмайдиган одам ҳам ундан бир нарсаларни англаши мумкин, чунки юрак ақл ишлатадиган маълумот хазинаси бўлмиш сармояни ишга солмайди. У, коинотга оид бир сирни сезаркан, ақл каби бир қатор олд ҳукмларга муҳтож эмас, шу туфайли тилдаги фарқ ҳам унга моне бўлолмайди.

Қуръони каримнинг кўнгилга хитоб қилувчи бу сирлари унинг оҳанг тизимидаги гўзаллик таъсирида бошланади. Яъни Қуръони карим ўқилар экан, овоз оҳанги юракнинг ҳиссий клавишларини ҳаракатга солади. Ундан кейин юрак оятлар орқали келаётган шифрларни сезади ва тушуна бошлайди. Кўнгли тоза мўминнинг Қуръони карим ўқилганда таъсирланиши, йиғлаши, баъзи бир пайтларда бутун изтироб ва дардларининг ариши бунинг энг ёрқин далилидир. Шуни унутмаслик керакки, бу мувозанатнинг юзага келиши учун имон шартдир. Чунки юракнинг маъно клавишларига босадиган бармоқ имондир. Турли оятларда юрак дарчалари ёпиқ бўлмаганларнинг Қуръони каримни юраклари билан сезиб имонга келишлари ёзиғиликдир. Ҳатто, инонмаганларнинг ҳам мутлақо юрак сирида сезиларсиз ва тушунарсиз бўлса-да, таъсир қолажаги билдирилгандир. Қуръони каримга қарши чиққанларнинг ҳам бу билинмас тўлқинланишлардан безовталаниб Қуръони каримга қарши чиқишлари яна Қуръони карим амрларидандир.

Имон нақадар кучли бўлса, Қуръони каримнинг юрак орқали тушунилиши, ундаги маъноларнинг қамраб олиниши ҳам шунчалик тўкис бўлади, яъни идеал маънодаги мўминларда Қуръони каримни ҳис қилиш ва англаш кучли бўлади, идеал мўмин деганда, ҳеч бир Қуръони карим ва дин таълими бўлмаса ҳам ҳатти-ҳаракатлари ва ахлоқи тамомила Қуръони карим оятлари йўналишида бўлган кишиларни назарда тутамиз. Шундай қилиб, Қуръони каримнинг энг муҳим мўжизаси - инсонга бир яширин хазина ўлароқ берилган юракнинг маъносини ҳаракатга келтиришидир. Бизнинг давримизда инсон овозига мослаб созланган касса (сейф) қулфлари бор. Яъни у кассанинг эгаси гапирмагунча, у кассани очиш мумкин эмас. Мана Қуръони карим, худди кўнгил кассасининг ва у кассадаги сўнгсиз маъно хазинасининг эшикларини очгандай таъсир сирларига эга.

Пағамбаримизнинг ҳар бир мусулмонга Қуръони каримни тушунса-тушунмаса, тез-тез ўқиб туришни буюрганларининг сабаби шу нозик ҳикмат билан алоқадордир. "Қуръони карим билан инсон эгизак ака-укалардир" ҳадиси ҳам шу ҳикматнинг яққол ифодасидир. Ҳар инсоннинг кўнглида Қуръони каримнинг бир нусхаси бор. Яъни инсон олам сирларини ич дунёсида олиб юради.

Холуқ Нурбоқий

"Қуръони каримнинг илмий мўжизалари"

Туркчадан Миразиз Аъзам таржимаси