loader
Foto

CNN: Россия Федерацияси қўшинлари қўмондонлигини Путиннинг тактикаси қониқтирмаяпти

Россия армияси қўмондонлиги Россия Федерацияси генералларига шахсан буйруқ берадиган россиялик диктатор Владимир Путиннинг тактикасидан қониқмаяпти, деб хабар бермоқда Американинг CNN телеканали Ғарб разведка маълумотлари билан таниш бўлган манбаларга таяниб.

Икки суҳбатдошга кўра, жанг майдонида бўлган генералларга Путиннинг ўзи кўрсатмалар беради.

Бу замонавий армиядаги ғайриоддий қўмондонлик ва назорат тактикаси бўлиб, ушбу манбаларга кўра, Россия урушини бошиданоқ барбод қилган самарасиз қўмондонлик тузилмасига ишора қилади.

Разведка маълумотларига кўра, россиялик офицерлар Кремль қарорлари ҳақида ўзаро жанжаллашиб, дўстлари ва оила аъзоларига шикоят қилганлар, деди CNN манбаларидан бири.

Манбалар, шунингдек, ҳарбий раҳбарлар ўртасида мудофаани кучайтириш учун саъй-ҳаракатларни нимага йўналтириш борасида келиша олмаётган жиддий келишмовчиликлар мавжудлигини таъкидламоқда.

Путиннинг сафарбарлик фармони аҳамиятли, чунки бу Москванинг "махсус ҳарбий амалиёти" натижа бермагани ва унга тузатишлар киритиш зарурлигини тўғридан-тўғри тан олиш, дейди таҳлилчилар.