Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Россия Федерациясибосиб олган ҳудудларда ўтказган сохта референдумларини дунё ҳеч қачон тан олмаслигини айтди. У бу фикрини 30 сентябрь куни Твиттерда эълон қилди.
"[Россия Федерацияси Президенти] Владимир Путин, сизнинг нутқингиз ёлғон ва шармандаликдир. Дунё ҳеч қачон сизнинг сохта референдумларингизга ёки Украинани мустамлака қилишга шафқатсиз ва ноқонуний уринишингизга тоқат қилмаслиги керак. Биз Украина халқи томонидамиз ва уларнинг мамлакати бирдам ва озод бўлмагунча уларни қўллаб-қувватлаймиз", — деб ёзди у.
Бугун Путин вақтинча босиб олинган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига "қўшиб олиш" тўғрисидаги "шартномалар"ни имзолади, Россия уларни аввалроқ халқаро ҳуқуққа зид равишда, "мустақил давлатлар" деб тан олган.