Россия ракеталари Киевга урилганидан бир неча соат ўтиб сўзлаган Жонсон америкаликлар, британияликлар ва бошқа Ғарб давлатларини урушнинг жаҳон нефть нархига таъсирига қарамай, Москвани жазолашда қатъий бўлишга чақирди.
"Мен Америка Қўшма Штатларидаги одамларга шуни айтган бўлардимки, Америка тарихан қилиши керак бўлган нарсаларни қилади, яъни тинчлик, эркинлик ва демократия учун туриб беради", - деди Жонсон.
"Агар биз Путинга унинг қутулиб қолишига ва эркин, мустақил, суверен мамлакатнинг катта қисмини босиб олишига имкон берадиган бўлсак, у буни амалга оширишга тайёр ҳам, ... унда дунё учун оқибатлар мутлақо ҳалокатли бўлади. ", - дея қўшимча қилди Британия бош вазири.
Аввалроқ у Украинага қўшимча молиявий кўмак, шу жумладан шу йил охирида Жаҳон банки томонидан яна 525 млн доллар кредит кафолати беришга ваъда берган, деб хабар берди Даунинг-стрит.
Жонсон, шунингдек, урушдан чарчашдан огоҳлантириб, "ҳозир Украинадан воз кечиш вақти эмас", деди.