loader
Foto

Джонсон: Путин муваффақиятга эриша олмаслигини тушуниши керак

Джонсоннинг сўзларига кўра, Россия президенти "ўз қўшинларини Украинага олиб кирганида нимага дуч келишини тушунмаган" ва бундай кучли қаршиликни кутмаган.

У Путинни учинчи Рейх давридан бери, иккинчи Жаҳон урушидан бери Европада кўрилмаган даражадаги қатор уруш жиноятларини содир этганликда айблади.

Джонсон Буюк Британия кўпроқ ишлар қилишни истайди ва украинлар "азобини ҳис этади" деди.

"Путин энди муваффақиятга эриша олмаслигини тушуниши керак", - дея қўшимча қилди Буюк Британия Бош вазири.

"У Украинани яксон қила олмайди ва забт эта олмайди, чунки улар ўзларининг синмас руҳини намойиш этишди. Шундай экан, у ердан кетиши керак. Танклари ва зирҳлари билан биргаликда".

"Ва Украина халқининг иродасини ҳурмат қиладиган ечим бўлиши керак. Буюк Британия эса бу қарорни қўллаб-қувватлайди", - дея қўшимча қилди Борис Джонсон.

Буюк Британия украиналикларни жойлаштириш учун "чексиз" режани бошлайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР