"Бош вазир Борис Джонсон бугун ХХР раиси Си Цзиньпин билан мулоқот қилди", - дейилади баёнотда.
Хабар қилинишича, Бош вазир ўтган ҳафта Хитойда рўй берган авиаҳалокат қурбонларига таъзия билдирди.
Ўз навбатида, Си Қиролича жаноби олияларига юбилейи муносабати билан энг яхши тилаклар етказишни сўради.
"Етакчилар томонларни қизиқтирган қатор масалаларни, жумладан, Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Бу деярли бир соат давом этган очиқ суҳбат эди. Улар яқин вақт ичида яна гаплашишга рози бўлишди", - дейилади баёнотда.
Бу ой Financial Times Россия Хитойга техника ва бошқа ёрдам сўраб мурожаат қилгани, чунки айрим маълумотларга кўра Россия қўшинлари қурол-яроғларда етишмовчилик ҳис қилаётгани ҳақида ёзганди.
Шундан сўнг АҚШ президенти Джо Байден ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасида телефон орқали музокаралар бўлиб ўтганди.
Кейинроқ АҚШ Хитойнниг россияикларга ёрдам кўрсатаётган ҳали кузатилмагани ҳақида маълум қилганди.
Манба: УНН