loader
Foto

Санкт-Петербургда Мавлид ан-Набий бўлиб ўтди

Кеча дастурида дин олимлари чиқишлари, Қуръони Карим тиловати, таниқли ижрочиларнинг нашидалари, саҳналаштирилган томошалар, совғалар билан викторина ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ўртасида кичик Ҳажга йўлланма учун лотерея ўйини ташкил этилди.

Мавлид Россиянинг Санкт-Петербург ва Шимолий-Ғарбий минтақаси мусулмонлари диний бошқармаси томонидан Доғистон Республикаси муфтияти билан биргаликда "Доғистон" маданий-маърифий маркази кўмагида ташкил этилади.

Тадбир Санкт-Петербург меҳмонхона мажмуасининг концерт залида, Пироговская кўчаси, 5/2 манзилида бўлиб ўтди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР