Бу ҳақида Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси телеграм-каналига таяниб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.
Маълумки, шаҳарга Миллий гвардиянинг "элитаси" бўлган Дзержинский номидаги оператив бўлинма бўлинмалари кириб келган. Улар полиция бўлинмалари билан биргаликда марказга қараб ҳаракат қиляпти.
Ҳарбийларни кўплаб ҳибсга олишлар, тўхтатишлар олишлар ва блокировка қилишлар ҳақидаги ҳолатлар маълум. Шу билан бирга, Москва периметри бўйлаб барча ҳарбий қисмлар юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди.
Бунан ташқари, Россия матбуотида Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг Россия президенти Путиннинг россияликларга мурожаати яқин келажакда режалаштирилмагани ҳақидаги баёноти пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 октябрь куни эрталаб Қрим кўпригида кучли портлаш овози эшитилиб, кенг кўламли ёнғин ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган эди.
Шунингдек, Украинага қарши урушда шахсий таркиб ва ҳарбий техниканинг катта йўқотишлари туфайли Россия гвардия қўшинлари федерал хизматида кадрлар ўзгариши бўлганини ёзган эдик.