loader
Foto

Европа Иттифоқи 15 мингтагача украиналик ҳарбийни тайёрлайди

Европа Иттифоқи бу қишда 15 минггача украиналик аскарни тайёрламоқчи. Ўқув марказлари Германия ва Польшада жойлаштирилади, деб ёзади Welt am Sonntag (WamS) газетаси 9 октябрь, якшанба куни Европа Иттифоқининг юқори мартабали дипломатлари ва тегишли резолюцияларга таяниб. Ўқув машғулотлари миссияси учун мандат дастлабки икки йил муддатга амал қилади.

Нашрнинг ёзишича, "Комитет по политике и безопасности" (PSK) доирасида қабул қилинган қарорга кўра, кадрлар тайёрлаш бўйича тегишли модул ва тузилмалар тезкорлик билан яратилиши керак. Мақсад Украинанинг "ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳимоя қилиш учун мустақил равишда ҳарбий амалиётлар ўтказиш" имкониятига эга бўлиши, деб ёзади газета. Келажакда «талаба»лар сони 15 000 ва ундан кўпга оширилиши мумкин.

Тахминларга кўра, Польшада украиналик ҳарбийлар кимёвий, биологик ва ядровий қуроллардан ҳимояланиш, тиббий ёрдам ва киберҳужумларга қарши кураш бўйича ўқитилади. Дастур шунингдек, ҳарбий логистика, қуролларни таъмирлаш, шаҳар шароитида жанговар ҳаракатлар, ҳаво мудофаасини ташкил этиш ва артиллерияни жойлаштириш масалаларини ўз ичига олади. Германияда махсус ўқув бўлинмалари миналардан тозалаш ёки уруш тактикасини ўргатади. Украина ҳарбийлари учун курслар Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида ҳам ташкил етилади. WamS маълумотларига кўра, янги ўқув миссиясини жойлаштириш тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари томонидан 17 октябрь куни Люксембургдаги йиғилишда қабул қилиниши керак.

Ҳарбий ёрдамни ошириш

Европа Иттифоқи яқин ойларда Украинага ҳарбий ёрдамни ҳам сезиларли даражада оширмоқчи. Шу мақсадда Европа Тинчлик Жамғармаси (EFF) 2027 йилга келиб ҳозирги 5,7 миллиарддан 10-12 миллиард еврога ошириш керак. Бошқа нарсалар қаторида, бу маблағлар Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан Киевга қурол-яроғ етказиб беришни қисман молиялаштиради. Бироқ ҳозирча аниқ қарорлар қабул қилингани йўқ, дея қайд этади немис нашри.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР