Режа Саудия Арабистони Таълим вазири Ахмад Ал-Исса томонидан қиролликда ўтган ҳафта бўлиб ўтган халқаро анжуманда эълон қилинди.
Бироқ Саудия Арабистони шарқий минтақаларидан биридаги мактаб директори, ўз номини ошкор қилишни истамаган ҳолда, Ал-Арабий ал-Жадид"га маълум қилдики, у ўз мактабида фалсафани ўқитишга тайёрланиш ҳақида кўрсатма олмаган ва ундан ўқитувчилар тайинлаш сўралмаган.
Директорларнинг ҳикоя қилишича, фалсафа Саудия Арабистони пойтахти ар-Риёддаги мактабларда ўқитила бошлайди, кейин эса қироллик бўйлаб бошқа мактабларга ҳам тарқатилади.
Эслатиб ўтамизки, Саудия Арабистонида фалсафа авваллари ўқув дастурига киритилмасди. Бу қарор саудиялик муфтийлар, жумладан, барча саудияликлар, қирол оиласи ҳам уни қаттиқ ҳурмат қилган марҳум шайх Бин Базз чиқарган фатволарга асосланарди.