Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Путин иштирокида "Украинадаги қон тўкилишини тўхтатиш"га чақирди. Бу унинг россиялик диктатор билан Қозоғистондаги саммитдаги учрашуви чоғида содир бўлди, деб хабар бермоқда CNN.
Эрдўғон бу масала устувор эканлигини таъкидлади.
"Ҳар биримиз Украинадаги инқирознинг минтақавий ва глобал таъсирини бошдан кечирмоқдамиз... Жойлардаги бу қийинчиликларга қарамай, бизнинг устувор вазифамиз қон тўкилишини тезроқ тугатишдир", — деди Эрдўған.
Путин ва Эрдўған икки томонлама учрашув ўтказишга келишиб олгани ҳам маълум.