Эрон Украинага қарши урушда фойдаланиш учун «ер-ер» синфидаги баллистик ракеталарни Россия Федерациясига топширишни режалаштирмоқда. АҚШ иттифоқчи давлатларидан бирининг разведкаси шундай хулосага келди.
Разведка ходимлари аллақачон АҚШ ва Украинани хабардор қилган. Бу ҳақида The Washington Post газетасига америкалик икки амалдор маълум қилди.
Қайд этилишича, заводларда Fateh-110 ва Zolfaghar ракеталарининг биринчи партияси ҳозирданоқ тайёрланмоқда. Ушбу қисқа масофали баллистик ракеталар мос равишда 300 ва 700 км узоқликдаги нишонларга зарба бера олади.
Нашрнинг қайд этишича, Эрон Яқин Шарқдаги энг йирик ва хилма-хил қисқа ва ўрта масофали ракета арсеналларидан бирига эга.
"Fateh-110 ва Zolfaghar нинг энг янги версиялари нисбатан қисқа масофаларда ҳам кучли ва жуда аниқ деб ҳисобланади. Баъзи моделлар ракета операторларига нишонга якуний яқинлашиш вақтида уларни бошқаришга имкон берувчи электро-оптик бошқарув тизимлари билан жиҳозланган", - деб ёзади газета.
Украинага қарши урушда Эрон ёрдами
Август ойи ўрталарида Россия Эрондан мингта камикадзе дрон сотиб олгани маълум бўлди. Расмий равишда Эрон Россия Федерациясига учувчисиз учиш аппаратлари берилганини инкор қилишда давом этмоқда. Шу фонда Украина Исроилга Эроннинг урушда рус ҳарбийларига кўрсатаётган ҳар қандай ёрдами ҳақида разведка маълумотларини бўлишишни сўраб мурожаат қилди.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, Россия Эрондан жами 2400 дона учувчисиз учиш аппаратларига буюртма берган.
Украина ҳимоячилари 13 сентябрь куни Харьков вилоятида Эроннинг биринчи дронини уриб туширдилар. 23 сентябрь куни эса украиналик зенитчилар Mohajer-6 ҳужумчи дронини уриб туширди. Ҳозир бу учувчисиз учиш аппарати Украина Қуролли кучлари томонидан қўлланилмоқда.
10 ва 11 октябрь кунлари рус қўшинлари Украинага оммавий ҳужум қилди. Ҳар хил турдаги ракеталардан ташқари камикадзе дронлардан ҳам фойдаланилган. Душман Кривой Рогга муҳим инфратузилмага ҳужум қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини юборди, Винница вилоятида улар иссиқлик электр станциясига ҳужум қилишди.