loader
Foto

Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритди! Барсачилар шарманда бўлди...

Мадриднинг «Реал» клуби форварди овоз беришда катта фарқ билан ғалаба қозонди, унинг ғалабасига шубҳа йўқ эди. Лекин ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди: ўтган йилни эсланг, охирги паллагача Роберт Левандовски «Олтин тўп»га эга бўлиши учун умид бор эди, аммо якунда ғирромлик йўли билан Лео Месси еттинчи марта ушбу соврин соҳибига айланди.



Ўтган мавсум Бензема:

- Фаолиятида бешинчи марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди

- Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлди: 12 ўйинда 15 - Тўртинчи марта Испания чемпиони бўлди

- Ла Лиганинг энг яхши тўпурари: 27 та гол



Умуман олганда, у "Реал" сафида 46 та ўйинда 44 та гол урган.

• Албатта, бу Бенземанинг фаолиятидаги илк "Олтин тўп". Бунгача овоз беришда у энг юқори ўринни бир йил аввал эгаллаган - тўртинчи ўринга кўтарилган эди

• Карим ҳожи «Олтин тўп»ни қўлга киритган бешинчи француз. Раймон Копа мукофотни биринчи бўлиб 1958 йилда, мукофотнинг тақдим этила бошлагандан бери учинчи йилда қўлга киритган, кейин 1983 йилдан 1985 йилгача Мишел Платини кетма-кет уч марта, 1991 йилда - Жан-Пьер Папен ва 1998 йилда - Зинедин Зидан. Мукофот 24 йилдан кейин яратувчиларнинг уйига қайтди.

• Бензема 34 ёшида «Олтин тўп»ни қўлга киритди (яқинда декабрда 35 ёшга тўлади). Албатта, бу рекорд эмас, чунки Стенли Метьюс биринчи «Олтин тўп»ни 1956 йилда 40 ёшдан ошганида олган. Аммо замонавий футбол тарихида ҳеч ким ундан катта эмас.

Рўйъатда кейинги ўринларни қуйидаги футболчилар эгаллади: Харри Кейн, Бернарду Силва, Трент Александер-Арнолд, Фил Фоден, Жоау Канселу, Йозуа Киммих, Майк Меньян, Кристофер Нкунку, Дарвин Нуньес ва Тони Рюдигер.



Лионеля Месси бу мавсум ҳатто номзод сифатида ҳам кўрсатилмади.