loader
Foto

"Вагнерчилар" асосчиси Пригожин Путиннинг обрўсига путур етказади: ISW бунинг сабабини айтди

Россиялик олигарх ва «Вагнер» ХҲК асосчиси, президент Путиннинг ошпази деб аталган Евгений Пригожин Кремл раҳбарининг обрўсига путур етказган ҳолда ўзи учун "кучли одам" ролини ўз зиммасига олиши мумкин.

Бу ҳақида Америка урушни ўрганиш институти (ISW) янги ҳисоботида айтилади.

Путинга яқин бизнесмен Пригожин ва унга алоқадор ижтимоий тармоқлар Россиянинг анъанавий ҳарбий институтларининг самарасизлиги ва ижтимоий муаммоларни кўпроқ изоҳламоқда. Айнан шундай ҳаракатлар билвосита Кремль ҳукмронлигига путур етказиши мумкин.

Пригожин диктатор Путинга тўғридан-тўғри қарши чиқмаса ёки уни танқид қилмаса-да, унинг миллатчи жамоалар орасида машҳурлиги Кремль диктаторининг "кучли одам" ролини тортиб олиши мумкин.

"Россиядаги фуқаролар уруши ҳақидаги мунозаралар Кремлнинг Россиядаги миллий, этник ва диний бирлик ҳақидаги ривоятларини янада бузиши мумкин", - дейди ISW таҳлилчилари.

Кремлдаги вазият

Россия Федерацияси олий раҳбариятида ҳарбий-сиёсий қўмондонлик ҳаракатларини танқид қилувчи одамлар пайдо бўлди. Диктатор Путиннинг мухолифлари унинг 20 йиллик бошқарувида биринчи марта диктаторнинг истеъфоси ҳақида гапира бошладилар. Бу Украинада бошланган урушда босқинчиларнинг муваффақиятсизликлари фонида содир бўлмоқда.

Қолаверса, президент Путин атрофида у Украинада уруш олиб бораётгани ҳақида Россия президенти билан тўғридан-тўғри норозилигини билдирган жасур бир одам пайдо бўлди.

Кремлда "фюрердан" қўрқишади, аммо "фюрер" ўзи қабул қилган ҳалокатли қарорлар туфайли энди ҳурмат қилинмайди. Путин "рус элитаси"ни факт олдига қўяди. Аммо бу ҳар доим ҳам Россиянинг етакчилари томонидан қўллаб-қувватланмайди.