loader
Foto

Қодировчилар ва вагнерчилар террорчилар, деб эълон қилиниши мумкин

Европарламент Европа Иттифоқи Кенгашидан «Вагнер» ХҲК ва «қодировчилар» 141-махсус моторлаштирилган полки, шунингдек, Россия томонидан молиялаштирилган бошқа қуролли гуруҳлар ва қуролли гуруҳларни, масалан, Украинанинг босиб олинган ҳудудларида фаолият юритаётган қуролли кучларни Европа Иттифоқи террорчилар рўйхатига қўшишга чақиради.

Тўққизинчи санкциялар тўплами ва Россия Федерациясининг активларини мусодара қилиш

"Россия Федерациясининг Украина аҳолисига қарши террорчилик ҳаракатлари кучайганини" ҳисобга олиб, Европарламент Европа Иттифоқи кенгашини тўққизинчи санкциялар пакети устида ишлашни тезда якунлашга чақиради. Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан европалик депутатлар Россияга жазо чораларини четлаб ўтишга ёрдам бермоқчи бўлган давлатларга қарши санкцияларни кўриб чиқишни сўрамоқда.

Шунингдек, Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украина ҳукумати билан фаол ҳамкорликда халқаро компенсация механизмини, жумладан, зарарларнинг халқаро реестрини яратишга чақирилади. Европарламент Европа Иттифоқи томонидан музлатилган Россия активларини мусодара қилиш ва улардан Россиянинг Украинага бўлган тажовузи оқибатларини бартараф этиш, жумладан, Украинани тиклаш ва Россия агрессияси қурбонларига товон пули тўлашда фойдаланиш имконини берувчи ҳуқуқий базани ишлаб чиқишни талаб қилмоқда.