loader
Foto

Арестович Пушилиннинг яралангани ва 50 нафар "қодировчилар"нинг йўқ қилингани ҳақида гапирди

Кеча, 1 июнь куни ОАВда "ДХР" етакчиси Пушилин Лиманда ўққа тутилгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг ўзи яраланган ва 50 га яқин босқинчилар йўқ қилинган.

Бир кун аввал Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Арестович «24-канал»га берган интервюсида Пушилиннинг жароҳати ҳақида ҳали тасдиқланган маълумотлар йўқлигини, аммо Россия Федерациясининг "юқори"дан кимдир албатта йўқ қилинганини айтди. Ҳозир Киев Лиман яқинида Украина Қуролли кучлари кимларни йўқ қилганини аниқлашга уринмоқда.

Арестовичнинг сўзларига кўра, Пушилин Лиманга янги қўлга киритилган шаҳар фонида суратга ёки видеога тушиш учун келган. Украина Қуролли кучларининг артиллерияси ўша жойни нишонга олди. 10 дан ортиқ босқинчи Кобзоннинг олдига концертга кетди. Тахминан 10 та ҳарбий техника хам йўқ қилинди. Ҳаммаси бўлиб, душманинг йўқотиши 50 кишини ташкил этди.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида Пушилиннинг яралангани, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 50 та «қодировчилар»нинг тугатилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бу ҳақида биринчи бўлиб «РИА Мелитопол» ресурси хабар тарқатди.

ОАВнинг ёзишича, Лиманда "ДХР" раҳбари янги "мэр"ни тайинлашни режалаштирган. Тармоқнинг хабар беришича, у билан "қодировчилар" хавфсизлиги келган, улардан 50 нафари Кобзон ва Россия ҳарбий кемаси ортидан кетган.

Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко 72 нафар "қодировчилар"нинг йўқ қилингани ва жароҳатлангани ҳақида маълум қилди.

Пушилиннинг жароҳатини Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг бошқа маслаҳатчиси Виктор Андрусив ҳам тасдиқлади.

Ҳозирча Пушилиннинг жароҳати ҳақида аниқ маълумот йўқ.