loader
Foto

Қўшма Штатлар Эронга Россияга учувчисиз учувчи самолётлар етказиб бергани учун санкциялар қўллашга ваъда берди

Россия "ҳарбий жиноятлар" учун жавобгарликка тортилиши керак. Қўшма Штатлар "Россиянинг бугунги ракета зарбаларини кескин қоралайди". Бу ҳақида 17 октябрь, душанба куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер брифингда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар Россия президенти Владимир Путиннинг "шафқаьсизлигидан далолат беришда давом этмоқда".

Шарҳ Россиянинг Украина шаҳарларига учувчисиз самолётлар берган зарбаларидан кейин берилган. Бундан ташқари, Россия Қуролли Кучлари бир ҳафта ичида ҳаво ҳужумларининг иккинчи кенг кўламли тўлқини вақтида инфратузилма объектларига ракета ҳужумларини давом эттирмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР