loader
Foto

Эрон Россияга янги ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари етказиб беради

Гап "Fateh-110" ва "Zulfiqor" ракеталари ҳақида кетмоқда, нашрга кўра, уларнинг учиш масофаси мос равишда 300 ва 700 километрни ташкил қилади.

Нашрнинг ёзишича, Эрон, шунингдек, ўнлаб “Mohajer-6” учувчисиз учиш аппаратлари ва "кўп сонли" “Shahed-136”камикадзе дронларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу иккала дрон ҳам аллақачон Россия ҳарбийлари томонидан Украинага қарши фойдаланилмоқда.

Аввалроқ, Америка урушни ўрганиш институти 16 октябрь куни ёзганидек, Украина ва Россиянинг телеграм-каналларида Эроннинг "Arash-2" учувчисиз учиш аппаратларининг Россия Федерациясига етказилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлган, улар "Shahed"га қараганда тезроқ ва бузғунчироқ ҳисобланади. The Washington Post мақоласида бу қурилмалар ҳақида гапирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга қурол етказиб берилишини расман инкор қилади. Кремль ҳам бу ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Айни пайтда Теҳрон ва Киев ўртасидаги муносабатлар аллақачон деярли қайтариб бўлмайдиган даражада бузилган. Украина Эрон элчисини персона нон грата деб эълон қилди ва дипломатик муносабатларни бутунлай тугатишга деярли тайёр. Илгари Эронга буғдой етказиб берган ва эронлик талабаларни ўқитиб келган давлат учун бу жиддий қадамдир.