Адабиёт агенти Салмон Рушдийнинг қаердалигини ошкор қилмади. "У яшайди ... Бу энг муҳими", дея қўшимча қилди Уайли.
Салмон Рушдий 12 август куни Нью-Йорк штатида сўзга чиқишидан ҳужумга учраган. Ҳужумчи унинг жигарини яралаган, қўли ва кўзининг нервларини ҳам шикастлаган, бу эса ёзувчининг яраланган кўзи билан кўра олмай қолиши мумкинлигидан қўрқишга сабаб бўлган. Ҳужум ортидан қўлга олинган 24 ёшли Ҳади Матар ўз айбини тан олишдан бош тортди.