Бу ҳақида Россиянинг "Верстка" нашри ёзган, деб хабар беради Цензор.НЕТ. Унинг манбаларига кўра, мериянинг айрим бўлимларида Россияни тарк этган эркак ходимлар сони барча ходимларнинг 20-30 фоизини ташкил қилади.
Алексей Мартинов 23 сентябрь куни сафарбар қилинди. У деярли дарҳол фронтга жўнатилди, у ерда Мартиновнинг ҳаёти тугади. Унинг ўлдирилиши Москва расмийларида кучли таассурот қолдирди, деб ёзади "Верстка".
Ҳокимиятга яқин манба журналистларга "ходимларнинг ўртача қўнимсизлиги" ҳақида гапирди: улар таътилга чиқию, қайтиб келишмайди. Баъзи бўлимларда барча эркак ходимларнинг 20-30 фоизи Россиядан қочиб кетган. Айниқса, бундан ҳокимликнинг йирик бўлимлари – уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа бўлимлар жабр кўрмоқда.
Бу Москва бўлимлари ишида қийинчиликларга олиб келди: кўпинча идоравий бўлимлар ахборот технологиялари бўйича мутахассислари йўқлиги сабабли кечаю-кундуз ишламайди ёки электрон ҳужжат айланиши имкониятларидан фойдалана олмайди, чунки бунинг учун масъул ходимлар кетган.
Кўпинча Россия Федерациясини тарк этган расмийлар собиқ СССР давлатлари - Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистонга борадилар.
Москва мериясининг "қуйи" ходимларига ваъда қилинган брон ўз вақтида берилмаган, шунинг учун улар кўпинча ишдан бўшамасдан ва бу ҳақьда раҳбариятга хабар бермасдан "ҳеч қаерга" кетишади, деди манба.