Туркиянинг Baykar Defence компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Байроқдор учувчисиз учиш аппаратларида «ҳаво-ҳаво» синфидаги ракеталари пайдо бўлади. Бу ҳақида компания бош директори Халук Байрактар маълум қилди.
«Тез орада бизнинг Байроқдор TB2 ва Байроқдор Akıncı «ҳаво-ҳаво» синфидаги ракеталар билан таъминланади. Нафақат учувчисиз учиш аппаратларини, балки душман самолетларини йўқ қилиш учун ҳам… Биз смновлар ўтказяпмиз», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Sabah.
Baykar Defence Туркиянинг ракеталар ишлаб чиқарувчи йирик компанияси Roketsan билан битим имзолади. Компаниялар Roketsan томонидан ишлаб чиқариладиган Sungur зенит ракетасини учувчисиз учиш аппаратлари билан курашга мослаштириш ҳақида келишиб олишди. Roketsan бош менежери Мурат Икинчининг сўзларига кўра, бу «ишончли ўқ-дорилар, айниқса вертолётлар ва дронлар каби ҳаракатланувчи нишонларга қарши». Унинг айтишича, «ҳаво-ҳаво» синфидаги ракеталар сифатида Sungur дан фойдаланиш «ўйин қоидаларини ўзгартиради».
Ушбу ракеталар шунингдек, Украинага Россия фойдаланаётган, Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-136 учувчисиз учиш аппаратларига қарши ҳам ёрдам беради